Иқтисодиёт
Humo тўлов тизимини хусусийлаштириш бошлангани эълон қилинди
Давлат активларини бошқариш агентлиги Humo давлат тўлов тизимини сотиб олиш учун аризалар қабул қилиш бошланганини маълум қилди. Давлат улуши «музокараларга оммавий равишда таклиф қилиш» усули орқали сотилади.
ACWA Power Ўзбекистондаги иккита шамол электр станциясининг 35 фоиз улушини сотди
Саудия Арабистонининг ACWA Power компанияси Ўзбекистоннинг Бухоро вилоятидаги иккита шамол электр станциясининг 35 фоиз улушини сотди. Харидор China Southern Power Grid International бўлди.
Ўзбекистон ва Қирғизистон «Дугоба» альпинистлар лагерини тиклашни режалаштирмоқда
Ўзбекистон ва Қирғизистон расмийлари туризмни ривожлантириш доирасида «Дугоба» альпинистлар лагерини тиклаш, шунингдек, Қадамжо — Шоҳимардон йўналишидан биргаликда фойдаланишни режалаштирмоқда, дея маълум қилди Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров.
«ТошуйжойЛИТИ» ва «Узинжиниринг» лойиҳа институтларини хусусийлаштириш бошланди
Давлат активларини бошқариш агентлиги «ТошуйжойЛИТИ» лойиҳа институти устав капиталидаги 61,6 фоиз, шунингдек, «Узинжиниринг»нинг 100 фоиз давлат улушини сотиш жараёни бошланганини маълум қилди. Консультант сифатида Abrau Capital ишлайди.
Жамият
Чорвоқда гидроцикл катамаранга келиб урилиши оқибатида 2 киши вафот этди
Шанба куни Тошкент вилоятидаги Чорвоқ сув омборида катамаранга гидроцикл келиб урилди. Оқибатда катамаранда бўлган 2 нафар фуқаро тан жароҳати олиб, воқеа жойида вафот этди. Ҳозирда ИИБ ва прокуратура суриштирув ишлари олиб бормоқда.
Давлат гранти бўйича 2024/2025 ўқув йили учун қабул квоталари тасдиқланди
Президент фармойиши билан 2024/2025 ўқув йили учун давлат ОТМларига давлат гранти квоталари тасдиқланди. Шу йилдан бошлаб давлат грантлари олийгоҳлар учун берилмайди, балки йўналиш учун ажратилади.
Солиқ қўмитаси раиси дўконда QR-кодли чек сўраган болага шахсан миннатдорчилик билдирди
Солиқ қўмитаси раиси Шерзод Кудбиев дўконда QR-кодли чек сўрагани учун сотувчи урган бола билан учрашди. У болага миннатдорчилик билдирди ва «чек талаб қилиш майда-чуйда нарса эмас» деди. Сотувчига нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилди.
Ҳафтанинг иккинчи ярмидан ҳарорат кўтарилади
Ўзбекистонда иш ҳафтаси бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Чоршанба кунидан бошлаб ҳарорат кўтарилиши кутилмоқда, ҳаво +38…+43 даражагача қизийди.
Самарқандда Nexia 3 иштирокидаги ЙТҲда йўловчи ҳалок бўлди
Нуробод туманида Nexia 3 ҳайдовчиси рулда ухлаб қолиши сабабли йўл четига чиқиб, бир неча марта ағдарилиб тушди. Оқибатда бир йўловчи вафот этди, ҳайдовчи шифохонада даволанмоқда.
Жумагача Ўзбекистоннинг 4 вилоятида сел келиши хавфи эълон қилинди
Сешанбадан жумагача Тошкент, Наманган, Фарғона ва Андижон вилоятларининг тоғли ҳудудларида кутилаётган ёмғирлар сабабли сел-сув тошқинлари юз бериши мумкин.
Маданият вазири иштирокида реклама олган кийим дўкони жаримага тортилди
Рақобат қўмитаси маданият вазири Озодбек Назарбеков реклама қилган кийим дўконини «Рақобат тўғрисида»ги қонунни бузган деб топди. Бунда вазирнинг хатти-ҳаракатларида қонун бузилиши аниқланмади.
Тошкент вилоятида 13 ёшли ўгай қизига мунтазам зўравонлик қилиб келган аёлга ҳукм ўқилди
Зангиота туманида аёл бир йил давомида 13 ёшли ўгай қизини дўппослаб ва ўлдириш билан қўрқитиб, тан жароҳатлари етказиб келгани аниқланди. Суд ҳукми билан унга 3 йил 6 ой муддатга озодликдан чеклаш жазоси тайинланди.
Сирдарёда QR-кодли чек сўраган болага тарсаки туширган сотувчи 15 суткага қамалди
Гулистонда QR-кодли чек сўраган 12 ёшли болага тарсаки туширган дўкон сотувчиси 15 суткага қамалди. Аввалроқ Солиқ қўмитаси раиси «чек талаб қилиш майда-чуйда нарса эмас» дея болага миннатдорчилик билдирганди.
Академик лицейларга кириш имтиҳонлари 25−26 июль кунлари ўтказилади
Ўзбекистонда академик лицейларга кириш тест синовлари 25 ва 26 июль кунлари ўтказилади. Тест синовлари таълим йўналишига мос 2 та фан ва интеллектуал қобилият даражасини (IQ) аниқлаш бўйича бўлади.
Ён шажара бўйича яқин қариндошлар никоҳини тақиқлаш таклиф қилинмоқда
Ўзбекистонда иккинчи, учинчи ва тўртинчи даражадаги ён шажара бўйича қариндошлар ўртасидаги никоҳни тақиқлаш режалаштирилмоқда. 2023 йилда туғма нуқсон ва ирсий касалликлар билан туғилган болаларнинг 9,7 фоизи яқин қариндошлар ўртасида бўлган.
Қибрайда майнинг ферма ташкил қилиб, 1,2 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланган шахс ушланди
Тошкент вилояти Қибрай туманида уйидаги 8 тўплам майнинг қурилмасини умумфойдаланишдаги электр тармоғига ноқонуний улаб, 1,2 млрд сўм зарар етказган фуқаро қўлга олинди. Шу каби ҳолат Юқори Чирчиқ туманида ҳам аниқланди.
Қашқадарё дарёсидан ноқонуний қум қазиб олиниши оқибатида табиатга 6 млрд сўмдан ортиқ зарар етказилди
Экологлар икки ҳолатда Қашқадарё дарёси ўзанидан ноқонуний тарзда қум қазиб олинганини аниқлади. Умумий ҳисобда табиатга 6,3 млрд сўм зарар етган. Тўпланган ҳужжатлар прокуратурага юборилди.
Бизни ўқиётганингиз учун раҳмат!