Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрида дўкон сотувчиси 12 ёшли болага QR-кодли чек сўрагани учун тарсаки туширганди. Болалар омбудсмани эркакка нисбатан суд ҳукми ўқилганини маълум қилди.

Ҳолат бўйича дўкон сотувчиси З.А.га нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (Майда безорилик) билан иш қўзғатилган.

22 июль куни жиноят ишлари бўйича Гулистон шаҳар суди ҳукми билан унга 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Аввалроқ Солиқ қўмитаси раиси Шерзод Кудбиев 12 ёшли Шаҳбоз билан учрашиб, унинг талабчанлигини алоҳида қайд этганди ва ҳаракатини «олдингизда бутун солиқ марказий аппарати тикка турса арзийди» дея баҳолаганди.