Самарқанд вилояти Нуробод туманида Nexia 3 автомобили автоҳалокатга учради, дея хабар бермоқда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси матбуот хизмати.

Қайд этилишича, воқеа 20 июль куни соат 06:00 атрофида туманнинг Жарқудуқ маҳалласи ҳудудидан ўтган 4Р-54 автомобиль йўлида содир бўлган. Ингичка-Каттақўрғон йўналишида кетаётган Nexia 3 ҳайдовчиси ухлаб қолган.

Шундан сўнг ҳайдовчи бошқарувни йўқотган ва йўлнинг ўнг томон четига чиқиб кетиб, бир неча марта ағдарилган. Оқибатда ҳайдовчи ва олд ўриндиқда бўлган шахс шифохонага ётқизилган.

йтҳ

«Ингичкадан чиқиб Каттақўрғон шаҳарга қараб кетаётгандим. Ухлагандим, йўл бор экан, бураман дедим, лекин бошқаролмай қолдим. У-бу тарафга бурдим, лекин фойдаси бўлмади. Машина думалаб, шундан кейин нима бўлганини билмайман. Неча марта думалаган, қайга борган — билмайман», — деди ҳайдовчи.

Тиббиёт ходимлари томонидан кўрсатилган муолажаларга қарамасдан йўловчи шифохонада вафот этган.

Ҳодиса юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.