Мудофаа вазирлиги «Арслон» зирҳли транспортёрининг янги моделлари ва модернизация қилинган «Тарлон» енгил зирҳли машинасини синовдан ўтказмоқда. Вазирлик матбуот хизматининг хабарига кўра, мазкур моделлар тез орада мамлакат қўшинларига етказиб берилади.

арслон, мудофаа саноати агентлиги, тарлон-м, қуролли кучлар

Зирҳли «Арслон» ҳарбий машинаси такомиллаштирилган тактик ва техник хусусиятларга эга янги версиядаги транспорт воситасидир. Машинанинг олд қисми НАТО стандартларининг 6-синфига, ён ва орқа қисмлари эса 4-синфига мувофиқ. У тротил эквивалентида 10 кг мина ҳимоясига эга. Таъкидланишича, маҳаллийлаштиришнинг асосий афзалликлари энг замонавий технологиялар билан жиҳозланганлик ва автоматлаштирилган жанговар модулдир.

Ишлаб чиқарувчи Krantas Group корхонаси раҳбари Акмаль Каримовнинг «Ўзбекистон24» телеканалига берган интервьюсида транспортёр асосан НАТО давлатларининг стандартларида кўзда тутилган кўрсаткичларга қараб яратилгани ҳақида гапирди. «Уни яратаётганда бизнинг конструкторларимиз 3 та энг муҳим бўлган зирҳли автомобилларни хусусиятларини инобатга олган: 1 ҳимоя даражаси, 2 ўт отиш кучи ва 3 мобиллик», — деди у.

8 ғилдиракли зирҳли транспортёр такомиллаштирилган тузилишга эга. У ҳар қандай иқлимга мослаштирилган бўлиб, ходимларни ташиш, юқори хавфли ҳудудларда махсус вазифаларни бажариш, душман шахсий таркиби ва зирҳли машиналарини йўқ қилиш, узоқ ва яқин масофалардаги нишонларга юқори аниқликда ўт очишга мўлжалланган.

арслон, мудофаа саноати агентлиги, тарлон-м, қуролли кучлар

Мобил, ишончли, юқори даражадаги ҳимоя ва ўт отиш кучига эга енгил зирҳли «Тарлон-М» автомобили маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг тўртинчи версияси бўлиб, махсус таркибдагиларни ташиш ва хавфли ҳудудларда махсус вазифаларни бажариш учун мўлжалланган. У мобил гуруҳларни, назорат-ўтказиш пунктларини ва жанговар патрулларни ёнғинга қарши қўллаб-қувватлаш, қўшинлар ва автотранспорт машиналарини жанговар ҳимоя қилиш учун ишлатилади, экипаж ва қўшинларни ўқотар қуролларидан ҳимоя қилади.

Автомобиль корпуси полимер зирҳга асосланган композит материаллардан тайёрланган. Транспорт воситаси ёпиқ рақамли алоқа воситалари ва сунъий йўлдош навигация тизими билан жиҳозланган. Шунингдек, жанговар машинага маҳаллий муҳандислар томонидан ишлаб чиқилган замонавий жанговар модул ҳам ўрнатилган.

Ҳозирда завод синовлари якунланиб, ҳарбий синовлар бошланган.