Германиянинг Ўзбекистондаги янги тайинланган элчиси Манфред Ҳутерер ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидовга ишонч ёрлиқлари нусхаларини топширди. Бу ҳақда вазир ўзининг Telegram каналида маълум қилди.

«Биз тобора кенгайиб бораётган икки томонлама ҳамкорлиги кун тартиби, ҳудудлар ўртасидаги тўғридан-тўғри шерикликни мустаҳкамлаш, кўпроқ иқтисодий кўприкларни барпо этиш ва бошқа масалаларга тўхталдик», — деди вазир.

германия, манфред ҳутерер, элчи

ТИВ элчи ва Германиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси жамоасининг «алоқалардаги улкан салоҳиятни рўёбга чиқариш йўлидаги саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлашга тайёрлигини билдирди.

Дипломат бунгача Германиянинг Беларусдаги элчиси бўлган.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалги элчи Тило Клиннер мазкур лавозимда 2021 йилнинг августидан 2024 йилнинг июнигача фаолият юритганди.