Telegram`даги «Ғазна» канали Маънавият ва маърифат маркази qadriyatim.uz ва tanlov.manaviyat.uz сайтлари ва мобил иловаларини, шунингдек, марказ веб-порталини яратиш учун тендер ўтказгани ҳақида ёзганди. Рақобат қўмитаси ушбу давлат харидини ўрганиб чиқди.

Натижада бошланғич нархи 1,4 миллиард сўмлик тендер савдоларида «Рақобат тўғрисида»ги қонуннинг 29-моддаси (Савдоларда рақобатни чеклашга қарши талаблар) талабларига риоя қилинмагани аломатлари борлиги аниқланди. Ҳолат юзасидан Маънавият ва маърифат марказига нисбатан иш қўзғатилди ва белгиланган тартибда кўриб чиқилади.

«Натижаси ҳақида қўшимча ахборот тақдим этилади», — дейилади хабарда.

Маълумот учун, ушбу тендерда 85 балл, 1,2 миллиард сўм нарх таклифи билан United IT Company ғолиб бўлган.