Сиёсат

дайжест

Президент Шавкат Мирзиёевнинг туғилган куни: У бу кунни қандай ўтказади?

Шавкат Мирзиёев 24 июль куни 67 ёшга тўлди. Давлат раҳбари матбуот котибининг «Газета.uz»га маълум қилишича, президент бу кунни иш жойида, кечқурун эса оиласи даврасида ўтказади.


Иқтисодиёт

дайжест

Ўзбекистон йил бошидан бери газ импортини 4 баробар оширди, июнда экспорт кескин ўсди

Биринчи яримйилликда Ўзбекистонга газ импорти 809 млн доллардан ошди, бу 2023 йилнинг биринчи ярмидаги кўрсаткичдан 4 баробар кўп. «Кўк ёқилғи» экспорти июнь ойида кескин ўсиб, 181,5 млн долларни ташкил этди, бу май ойига нисбатан 24 баробар кўп.


Жамият

дайжест

Тошкентда ниқобли икки шахс ўзганинг уйи олдидаги дарахтни кесиб кетди

Мирзо Улуғбек туманида 2 нафар шахс ўзга бир фуқаронинг уйи олдидаги дарахтни яширин равишда кесиб кетди. Улар қўлга олинган, терговга қадар текширув ўтказилмоқда.


дайжест

Сурхондарёда Nexia билан тўқнашган Damas жарликка қулади

Сариосиё туманида Damas автомобили қарама-қарши йўлдаги Nexia 3 билан тўқнашиб, жарликка қулади. Оқибатда ундаги 17 ёшли йўловчи шифохонага ётқизилди.


дайжест

Олти ойда ноқонуний овчилик билан шуғулланган салкам 300 кишига жарима қўлланди

Олти ойда ов қилиш қоидаларини бузган 298 нафар шахсга нисбатан жами 957 млн сўмлик жарима белгиланди. Қатор ҳудудларда муддати ўтган ов йўлланмалардан фойдаланилгани аниқланди.


дайжест

Сурхондарёдаги хонадонларнинг бирига кириб қолган бўри табиатга қўйиб юборилди

Денов туманидаги хонадонларнинг бирига бўри кириб қолди. Мутахассислар томонидан жонзотнинг саломатлиги кўздан кечирилиб, «Юқори Тўпаланг» миллий табиат боғи ҳудудига қўйиб юборилди.


дайжест

Оқ қайиқда — мақсад сари: Париж-2024 Паралимпиадасига йўлланма олган Муҳайё Абдусатторова ҳикояси

У ирсий касаллик туфайли 3 ёшида юролмай қолган, 12 ёшигача бунга «свет» йўқ пайти қилинган уколни сабаб деб билган. «Ирода» лойиҳасининг навбатдаги қаҳрамони Париж-2024 ёзги Паралимпия ўйинларига лицензияни қўлга киритган Муҳайё Абдусатторова.


дайжест

Туризм соҳасида кадрларни қайта тайёрлаш ва малака ошириш маркази ташкил қилинади

Ўзбекистонда Туризм соҳасида кадрларни қайта тайёрлаш ва малака ошириш маркази ташкил қилинади. 2024/2025 ўқув йилидан давлат олий таълим муассасаларида туризм ва меҳмонхона хўжалиги соҳаларида кадрлар тайёрлаш тизими уч йиллик олий таълим дастурлари асосида йўлга қўйилади


дайжест

Омбудсман ҳаракатланиш эркинлиги чекланган шахслар сақланадиган жойлардан ярим йиллик мониторинг натижаларини эълон қилди

Омбудсман ярим йил ичида 452 маротаба жазони ижро этиш колониялари, тергов ҳибсхоналари, реабилитация маркази, «Саховат» ва «Мурувват» уйлари ва бошқа жойларга бориб, мониторинг ўтказди. Шунингдек, жойларда сақланаётганлар ва уларнинг яқинларидан келган 1271 та мурожаатни ўрганиб чиқди. Ҳисобот


дайжест

Ўзбекистонда Notcoin сотган яна бир шахс 10 суткага қамалди

Тошкент шаҳрида Notcoin савдоси билан шуғулланган 21 ёшли шахс 10 суткага қамалди. Айбланувчининг смартфони тегишли тартибда йўқ қилинди.


дайжест

Ўзбекистонда яқин беш кун жуда иссиқ бўлади

Ўзгидромет 25−29 июль кунлари кескин жазирама бўлиши ҳақида хабар берди. Шу кунларда ҳаво ҳарорати +40…+43 даражагача, жанубда ва чўл ҳудудларида +44…+45 даражагача кўтарилади.


Спорт

дайжест

«Анжанликлар келди!» Андижонлик футбол мухлислари ва уларнинг ўзбек футболига таъсири ҳақида

«Андижон» ФК мухлислар ҳаракати бутун бошли шоулар уюштиряпти. Уларнинг чиқишлари видеоси ижтимоий тармоқларда миллионлаб марта кўриляпти, трибунадаги муҳит эса Европа стадионларидаги манзараларни эслатади. «Газета.uz» фан-клуб тарихи ва уни кучли қилаётган жиҳатлар ҳақида ҳикоя қилади.


дайжест

Ўзбекистон Олимпиададаги иштирокини Испанияга қарши футбол ўйини билан бошлайди

Ўзбекистон терма жамоаси Париждаги Олимпия ўйинларидаги иштирокини Испанияга қарши футбол учрашуви билан бошлайди. Ўйин 24 июль куни Тошкент вақти билан соат 18:00 да бўлиб ўтади.


дайжест

Хулиан, Ашраф, Фермин, Элдор: Олимпия ўйинларида иштирок этадиган 11 машҳур футболчи

Бугун Париждаги Олимпия ўйинлари доирасида футбол бўйича баҳслар старт олди. Ўзбекистон терма жамоаси ўз тарихидаги илк иштирокини Испанияга қарши учрашув билан бошлади. «Газета.uz» мусобақанинг футбол бўйича баҳсларида дунёнинг қайси юлдузлари тўп тепиши ҳақида қисқача маълумот беради.


дайжест

Ўзбекистон футболчилари Олимпиададаги илк учрашувда Испанияга имкониятни бой берди (видео)

Ўзбекистон футбол терма жамоасининг Олимпиададаги тарихий дебюти рақиблар рейтингига тўлиқ мос тушди. Испаниядан мағлубият 1:2 нисбатдаги кичик фарқни акс эттирди. Футболчилар муносиб ўйин кўрсатди, энди қолган ўйинлар турнирнинг чорак финалига етаклаши керак.


Жаҳон

дайжест

21 июль дунёдаги энг иссиқ кун бўлди

21 июль, якшанба куни 1940 йилдан бери бошланган кузатувлар тарихидаги рекорд даражадаги иссиқ кун бўлди. Европа иқлим хизмати маълумотларига кўра, ўша куни сайёрада ўртача ҳарорат Целсий бўйича 17,09 даражага етган.


Бизни ўқиётганингиз учун раҳмат!