Январь-апрель ойларида Ўзбекистон 809,5 миллион долларлик газ импорт қилди, дейилади президент ҳузуридаги Статистика агентлигининг «Газета.uz» ўрганган ташқи савдо ҳисоботида.

Бу 2023 йилнинг биринчи ярмидагига нисбатан (қиймат жиҳатидан) 4 баравар кўп, ўшанда етказиб бериш 200 миллион долларни ташкил қилган. Бу 2023 йилдаги газ импорти ҳажмидан ҳам (694,9 миллион доллар) ошади.

Январь ойида «кўк ёқилғи» импорти 35,6 миллион долларни, февралда — 3,7 баробар кўп ёки 131,1 миллион, мартда — 193,5 миллион, апрелда — 102,6 миллион, майда — 180,4 миллион, июнда — 166,3 миллион долларни ташкил этди. Агентлик доимгидек етказиб беришнинг жисмоний ҳажмини ошкор қилмади.

Йил бошидан буён Ўзбекистон 241,4 миллион долларлик газ ҳам экспорт қилди, бу ўтган йилнинг шу даврига (278,4 миллион доллар) нисбатан 13,3 фоизга кам. Январь ойида бу кўрсаткич 21 миллион доллар, февралда — 5,7 миллион доллар, мартда — 18,7 миллион доллар, апрелда — 6,9 миллион доллар, майда — 7,6 миллион долларни ташкил қилган.

Июнь ойида экспорт ҳажми кескин ўсиб, 181,5 миллион долларни ташкил этди, бу 2023 йил июнига нисбатан 2,4 баробар, жорий йилнинг май ойига нисбатан 24 баробар кўп.

ХХР Бош божхона бошқармаси маълумотларига кўра, йил бошидан буён ўзбек газининг импорти қарийб 235 миллион долларни ташкил этди, бу Ўзбекистондан жами газ экспорти ҳажмидан 31,5 фоизга кўп.

Январь ойида Хитой Ўзбекистондан 38,8 миллион долларга, февралда — 18,6 миллион, апрелда — 11,4 миллион, майда — 85 миллион, июнда — 81,1 миллион долларга газ импорт қилган.

Ўзбекистон Қирғизистон ва Тожикистонга ҳам газ етказиб бермоқда.

«Газета.uz» аввалроқ Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги газ экспорти бўйича рақамлар бир неча каррага фарқ қилаётгани ҳақида ёзган эди. Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов Хитой туркман газининг транзитини ҳам ҳисобга олишини айтганди. Бизнинг ҳисоб-китобларимизга кўра, ҳатто буни ҳисобга олса ҳам, статистика сезиларли даражада фарқ қилиши мумкин.

Биз 2020 йилдаги маълумотларни таҳлил қилдик ва Статистика агентлиги маълумотларига кўра, бу даврда Ўзбекистон деярли 2,7 миллиард долларлик газ экспорт қилганини аниқладик (шу жумладан, Қирғизистон ва қисман Россияга). Бироқ Хитой томони маълумотларига кўра, ўзбек гази импорти ҳажми 3,23 миллиард долларни ташкил этган, бу Статистика агентлиги маълумотларида кўрсатилганидан 538,1 миллион долларга (19,9 фоиз) кўп.

«Газета.uz» манбаларига кўра, 2022 йил июль ойида Ўзбекистондаги хусусий компаниялардан бири газ экспорти бўйича эксклюзив ҳуқуқларга эга бўлган. 2022 йил декабрь ойида Ўзбекистондан экспорт қилиш, расмийларнинг етказиб бериш қисқариши ёки тўхтатилиши ҳақидаги баёнотларига қарамай, давом этган.

2023 йил октябрь ойидан Ўзбекистон Қозоғистон ҳудуди орқали Россиядан газ импорт қила бошлаганди. РФдан газ импорти ҳажмини ошириш учун магистрал газ тизимини модернизация қилишга 500 миллион доллар сармоя киритиш режалаштирилаётгани маълум қилинган.