Ҳафтанинг иккинчи ярми, 25−29 июль кунлари Ўзбекистон бўйлаб жуда иссиқ ҳаво кутилмоқда, деб хабар берди Ўзгидромет директори Шерзодхўжа Хабибуллахўжа Facebook`да.
Кундузи ҳаво ҳарорати республиканинг Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятидан ташқари аксарият ҳудудларида +40…+43 даражагача, жанубий ва чўл ҳудудларида +44…+45 даражагача кўтарилади.
Баъзи жойларда шамол тезлиги 13−18 м/с гача кучайиши кутилмоқда, айрим жойларда баъзида 20−23 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Ўзгидромет синоптиклари Жаҳон метеорология ташкилоти қоидаларига кўра ҳаво ҳарорати қандай ўлчанишини тушунтирган эди.
Ўтган йили Соғлиқни сақлаш вазирлиги жазирамадан қандай сақланиш бўйича тавсиялар берган эди.