Сурхондарё вилояти Денов туманидаги хонадонларнинг бирига бўри кириб қолди. Бу ҳақда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги хабар қилди.

Шу бўйича хонадон эгалари мурожаат вазирликнинг вилояти бошқармасига мурожаат қилган. Мурожаат вилоят Миллий гвардия бошқармаси ҳамда «Юқори Тўпаланг» миллий табиат боғи ходимлари ҳамкорлигида ўрганилди.

Ўрганиш натижасида бўри Денов тумани Ибн Сино маҳалласида яшовчи фуқаро М.И.нинг хонадонига кириб қолгани, фуқаро аҳолига зарар етказмаслиги учун бўрини уйида сақлагани маълум бўлди.

бўри, ҳайвонлар

Бўрининг саломатлиги мутахассислар томонидан кўздан кечирилди ва «Юқори Тўпаланг» миллий табиат боғи ҳудудига қўйиб юборилди.

«Аҳоли турар жойларида йиртқич ҳайвонларга дуч келганингизда вазирлик ёки вазирликнинг тегишли ҳудудий бошқармалари ишонч телефон рақамларига, шунингдек, Миллий гвардия, Ички ишлар бошқармалари, Фавқулодда вазиятлар вазирлигига мурожаат қилинг», — дея эслатиб ўтилган вазирлик хабарида.