Сурхондарё вилояти Сариосиё туманида Damas автомобили Nexia 3 автомашинаси билан тўқнашди, дея хабар бермоқда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси.

Қайд этилишича, ҳодиса 23 июль куни соат 11:00 атрофида туманнинг «Нилу» МФЙ ҳудудидан ўтган 4R107 автомобиль йўлида содир бўлган. 37 ёшли Damas ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, қарама-қарши йўналишда келаётган Nexia 3 машинасига урилган.

Сўнгра Damas жарликка тушиб кетиб, ағдарилган. Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида унинг 17 ёшли йўловчиси тан жароҳати олиб туман шифохонасига ётқизилган. Тармоқларда тарқалган видеоларда ерда 3 кишининг ётқизилганини кўриш мумкин.