Францияда ҳали Олимпия ўйинларининг расмий очилиш маросими бошланмай туриб, айрим спорт йўналишларида саралаш дастурлари старт олди. «Газета.uz» ўзбекистонлик спортчиларнинг мусобақадаги иштирокини доимий ёритиб боради. Хусусан, 24 июль куни футбол бўйича Ўзбекистон олимпия терма жамоаси юришини бошлаб, Испанияга қарши ўйинда имкониятни бой берди.

25 июль куни камончилар дебют қилди. Зиёдахон Абдусатторова ҳамда Амирхон Содиқов Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларининг яккалик дастурида дастлабки саралаш баҳсини ўтказди.

Зиёдахон Абдусатторова 1-саралаш босқичидаги иштирокини якунлади. Камончи 64 нафар спортчи ичида 649 очко тўплаб, 34-ўринда бормоқда. Бу орқали у ўзининг энг яхши натижасини қайд этди.

амирхон содиқов, зиёдахон абдусатторова, камондан отиш, олимпия ўйинлари, париж-2024, ўзбекистон

Скрин: olympics.com

У 31 июль куни 1/32 финал босқичидан медаллар учун курашни бошлайди. Унга мазкур даврада чехиялик Марие Хорачкова рақиблик қилади. Хорачкова саралаш баҳсларида 651 очко билан 31-натижани қайд этди. Зиёдахон Абдусатторова ОАВга берган интервьюсида кейинги босқичларда ҳам яхши натижаларни кўрсатишга ҳаракат қилишини айтди.

амирхон содиқов, зиёдахон абдусатторова, камондан отиш, олимпия ўйинлари, париж-2024, ўзбекистон

21 ёшли Амирхон Содиқов ҳам 1-саралашдаги иштирокини якунлади. У 72 уринишда 674 очко жамғариб, 13-ўринни эгаллади. Энди у 31 июль куни 1/32 финал босқичида аргентиналик Марио Дамиан билан беллашади. Рақиб саралаш босқичида 643 очко билан 52-поғонада бормоқда.

амирхон содиқов, зиёдахон абдусатторова, камондан отиш, олимпия ўйинлари, париж-2024, ўзбекистон