Самарқанд вилояти Ургут туманида электр таъминоти корхонаси собиқ муҳандиси тадбиркорнинг 7 минг долларини қўлга киритгани аниқланди, дея хабар бермоқда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти.

Ўтказилган терговга қадар текширувда собиқ муҳандиси А.Н. (муқаддам судланган) қуруқ мевани қайта ишлаш заводи ҳисобчиси Ф.Н.га унинг фаолияти узлуксиз ишлаши учун 14 минг доллар сўраган.

Бунинг эвазига алоҳида электр тармоғини тортиб, янги трансформатор ўрнатиши ҳамда тегишли ҳужжатларини расмийлаштириб беришини ваъда қилган. Шундан 7 минг долларини қўлга киритгани аниқланган.

Текширув давомида ходимнинг 7 минг долларни қайтарилиши процессуал тартибда расмийлаштирилган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.