Тошкентдан Бўстонлиқ туманининг Ҳумсон қишлоғига («Чорвоқ» эркин туристик зонасига) график асосида ҳаракатланувчи мавсумий автобуслар қатнови кўпайтирилди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги хабар қилди.

Эндиликда автобуслар «Машинасозлар» метро бекатидан соат 8:00, 09:00, 11:00 ва 16:30 да жўнайди.

Чорвоқдан (Ҳумсондан) эса 6:00, 16:00, 18:00 ва 19:00 ҳаракатланади.

Қатновлар Uzautotrans service корхонасининг Yutong автобусларида амалга оширилмоқда. Ушбу йўналишда йўлкира нархи 20 000 сўм этиб белгиланган.