2024 йилнинг 19−24 июль кунлари Тошкентдаги «Юнусобод» спорт мажмуасида футзал бўйича «Mirabror Usmanov CUP — 2024» халқаро турнири бўлиб ўтди. Ушбу тадбир Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва Мираброр Усманов номидаги халқаро хайрия жамоат фонди ҳамкорлигида ташкил этилди.

mirabror usmanov cup — 2024, реклама

Марҳум давлат арбоби Мираброр Усманов Ўзбекистонда спорт ривожига беқиёс ҳисса қўшган. Унинг саъй-ҳаракати билан мамлакатда бир қанча спорт мажмуалари барпо этилган. У ёшларни спортга кенг жалб этиш, Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги нуфузини оширишга улкан ҳисса қўшган.

mirabror usmanov cup — 2024, реклама

Мираброр Усманов хотирасига бағишланган ва ўтказиш анъанага айланган навбатдаги турнирда Ўзбекистон, Тожикистон, Қирғизистон ва Гватемаланинг футзал бўйича миллий терма жамоалари иштирок этди.

Ушбу турнир 2024 йилнинг сентябрь-октябрь ойларида Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган футзал бўйича жаҳон чемпионатига тайёргарлик жараёнида муҳим аҳамиятга эга бўлди.

Турнирнинг биринчи куни қизиқарли баҳсларга бой бўлди. Биринчи турда Қирғизистон ва Гватемала терма жамоалари ўзаро баҳс олиб борди ва натижа 4:3 ҳисобида Қирғизистон фойдасига ҳал бўлди. Иккинчи ўйинда Ўзбекистон терма жамоаси Тожикистон терма жамоаси билан учрашди ва 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди.

mirabror usmanov cup — 2024, реклама

Гватемала терма жамоаси иккинчи даврадаги илк ўйинда Тожикистон термасига қарши майдонга тушди ва 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Кейин Ўзбекистон ва Қирғизистон жамоалари ўртасидаги ўйинда вакиллари 3:1 ҳисобида устун келди.

mirabror usmanov cup — 2024, реклама

Учинчи турнинг илк ўйини Тожикистон ва Қирғизистон терма жамоалари ўртасида кечди ва 4:1 ҳисобида Тожикистон фойдасига ҳал бўлди. Ушбу турнинг навбатдаги ўйинида Ўзбекистон ва Гватемала терма жамоалари майдонга тушди. Кескин кечган ўйинда Ўзбекистон терма жамоаси 5:4 ҳисобида зафар қучди.

mirabror usmanov cup — 2024, реклама

Турнир жадвалига кўра, Ўзбекистон терма жамоаси тўлиқ ғалабали серия билан биринчи ўринни эгаллади. Ўзбекистон вакиллари 3 та ўйин ўтказди ва уларнинг ҳар бирида ғалаба қозониб, 11 та гол урди ва 7 та гол ўтказиб юборди. Ушбу натижа билан жамоа максимал 9 очко жамғариш имкониятига эга бўлди. Гватемала терма жамоаси атиги битта ғалабага эришди ва тўплар нисбатига кўра 10−10 ҳисоби қайд этилди, бу эса уларга 3 очко келтирди. Тожикистон ва Қирғизистон терма жамоалари ҳам биттадан ғалаба ва иккита мағлубиятга учраган ҳолда 3 очко жамғарди.

mirabror usmanov cup — 2024, реклама

Қайд этилган умумий натижаларга кўра, финалда Ўзбекистон терма жамоаси Гватемала терма жамоаси билан тўқнаш келди. Ўзбекистон терма жамоаси ўз кучини кўрсатди ва 7:4 ҳисобида ғалаба қозониб, турнир ғолибига айланди.

mirabror usmanov cup — 2024, реклама

«Mirabror Usmanov CUP — 2024» турнири нафақат спорт мусобақаси, балки Ўзбекистонда футзал ривожида муҳим қадам бўлди. Ўзбекистон терма жамоаси муваффақияти сентябрь-октябрь ойларида Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган футзал бўйича жаҳон чемпионатида ҳам ҳамроҳ бўлиши кутилмоқда.

Реклама ҳуқуқлари асосида.