Андижон вилоятида ўтказилган назорат тадбирларида табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди, дея хабар бермоқда «Ўзенергоинспекция» матбуот хизмати.

Хусусан, Жалақудуқ туманида фаолият юритувчи «Ж.М.С.» МЧЖ га қарашли автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчасининг газ ҳисоблагичнинг камера қисмидаги ички деталлар давлат стандартлари талабларига номувофиқ бўлган. АГТКШ жами 4 млрд 78 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланган.

Қўрғонтепа тумани Қорасув шаҳридаги «Ш.Г.А.В.» МЧЖга қарашли «заправка»да ҳам худди шундай ноқонуний қурилма бўлган.У жами 4 млрд 843 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди, дейилади хабарда.

Аввалроқ Марғилонда фаолият юритувчи тадбиркорлик субъекти қурилмаларини газ ҳисоблагичга уламай, тармоқдан ноқонуний фойдаланиши оқибатда 7,1 млрд сўмлик зарар етказилганди.