Андижон вилояти Марҳамат туманида 24 июль куни 17 ёшли бола Катта Фарғона каналида оқиб кетди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати «Газета.uz»га маълум қилди.

Соат 13:30 атрофида С.С. (2007 йилда туғилган) каналнинг ўзи яшаган Қовунчи маҳалласидан ўтувчи қисмида чўмилаётиб, эҳтиётсизлик оқибатида оқиб кетган. Бош прокуратура у ҳалок бўлганини айтди.

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда. Вазият вилоят прокуратураси томонидан назоратга олинди, дейилади хабарда.