Хоразм вилояти Қўшкўпир туманидаги боғчада тарбияланувчи калтакланди, деб хабар бермоқда болалар омбудсмани Сурайё Раҳмонова.

Ҳолат 25 июль куни тумандаги хусусий боғчада содир бўлган. 2021 йилда туғилган И.С. исмли қизга жароҳат етказилган. Омбудсман хабарида уни ким урганига аниқлик киритилмаган.

Қўшкўпир тумани ИИБ терговга қадар текширув ҳаракатларини олиб бормоқда. Суд-тиббий экспертиза тайинланди, қўшимча ахборот берилади, дея таъкидлади Сурайё Раҳмонова.