UzAuto Motors тарихидаги сўнгги Chevrolet Lacetti автомобили Андижон вилояти Асака шаҳридаги завод конвейеридан чиқди. Бу Gentra номи билан танилган, 2013 йилдан бери ишлаб чиқарилган янгиланган моделнинг 487104-донаси бўлди, дея хабар бермоқда компания матбуот хизмати. Моделнинг ўзини ишлаб чиқариш 2008 йилда бошланган.

Дастлаб завод автомобилни йилига 11 222 дона ишлаб чиқарган бўлса, 2023 йилда бу кўрсаткич 89 565 тага етган.

«Ўтган 10 йил давомида у кўплаб автомобиль ихлосмандлари учун ишончли ва қулай автомобиль бўлиб, халқ автомобилига айланиб улгурди», — дейилади хабарда.

Компания Lacetti «халқ қалбидан муносиб ўрин олганини» таъкидлаб, барча мижозлар ва ҳамкорларга миннатдорчилик билдирди.

487104 рақами ва «Алвидо, Lacetti» ёзуви туширилган охирги қора автомобиль завод ходимларининг олқишлари остида конвейердан чиқди.

Видео