Рақобат қонунчилиги талаблари бузилгани юзасидан Косонсой тумани ободонлаштириш бошқармасига нисбатан иш қўзғатилди, деб хабар қилди Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси.
Қўмитанинг Наманган вилояти ҳудудий бошқармаси ташкилотнинг 28 та тендер савдосида мониторинг ишлари олиб борган. Натижада бошқарма 2023 йилда ўтказган 15 та, 2024 биринчи яримйиллигидаги 13 та тендер савдоларида таклифларни баҳолаш мезонлари бузилгани аниқланган. Ушбу давлат харидларининг умумий бошланғич нархи 2,3 миллиард сўмни ташкил этади.
Ҳолат юзасидан «Рақобат тўғрисида»ги қонун талаблари бузилиши юзасидан бошқармага белгиланган тартибда иш қўзғатилиб, ҳолатни бартараф этиш учун бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатма берилди. Шунингдек, қонун бузилишига йўл қўйган мансабдор шахс маъмурий жавобгарликка тортилди.