Фарғона вилояти Қўштепа туманида 26 июль куни Cobalt ва ВАЗ-2106 тўқнашди. Бу ҳақда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси маълум қилди.

ЙТҲ соат 14:30 ларда «Фарғона ҳалқаси» автомобиль йўлида содир бўлган. Ҳайдовчи Н.Э (1950 йилда туғилган) ВАЗ-2106 автомобилида қайрилиб олаётганда ўз йўналишида ҳаракатланиб келаётган ҳайдовчи Т.Р (1987 йилда туғилган) бошқарувидаги Cobalt автомобилига йўл бермаган. Оқибатда икки автомобиль тўқнашган.

Оқибатда ВАЗ-2103 автомобили ҳайдовчиси жароҳат билан Қўштепа тумани марказий шифохонасида вафот этган.