Бир йилда нечта китоб ўқийсиз? Кунингизнинг қанча қисмини мутолаага сарфлайсиз? Хоҳлаганингиздан кўра кам, тўғрими? Иш-ташвишнинг тугамаслиги ёки шунчаки ҳафсала, хоҳиш йўқлиги баҳона бунга. «Газета.uz» китобхонликни тарғиб этиш, ўқувчини кўп ва хўб ўқишга ундаш ниятида «Нима ўқиймиз?» саволи билан олим, тадқиқотчи, жамоат фаоли, ёзувчи-шоир, таржимон ва бошқаларга юзланади, уларнинг йил давомида ўқиган ё ўқилиши шарт деб санаган китоблари тавсиясини сизга етказади. Мақсад жуда оддий — китобхон бўлайлик!

«Нима ўқиймиз?» лойиҳасининг бу галги меҳмони — «Янги Ўзбекистон» университети Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича проректори, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори, матншунос ва огаҳийшунос Ҳилола Назирова.

Тавсиялар билан қуйидаги видео орқали ёки «Газета.uz»нинг YouTube’даги саҳифасида тўлиқ танишиш мумкин. Яқин вақт ичида тавсияларнинг матн талқини ҳам тақдим этилади.