Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларининг 2-куни дзюдо баҳсларида -52 кг вазн тоифасида кураш бошлаган Диёра Келдиёрова учун омадли келди. У биринчи даврадан эркин ўтган бўлса ҳам кейинги босқичда амалдаги жаҳон чемпиони, Токио Олимпиадаси чемпиони, япониялик Ута Абэга қарши татамига чиқди.

Икки кучли спортчига баҳснинг дастлабки дақиқаларида палапартиш ҳаракат учун огоҳлантириш — шидо берилди. Орадан кўп ўтмай Келдиёровага яна бир огоҳлантириш берилди. Ундан сўнг Юта Абе вазари ҳисобига 1 очко олди. Ўйин тугашича салкам 1 дақиқа қолганда Диёра Келдиёрова азалий рақибини иппон ҳисобига мағлубиятга учратди. Бу орқали у Ютанинг 5 йиллик тўхтовсиз ғалабасига чек қўйди.

Учрашув якунлангач, Абэ Ута кўз ёшларини тия олмади. Шунинг билан япониялик фаворит Париждаги мусобақалардан чиқиб кетди.

Диёра Келдиёрова чорак финалда германиялик Масша Баллҳаусга қарши татамида ҳам ғолиб бўлиб, ярим финалга йўл олди. Медалгача бўлган баҳсда германиялик Масша 3 та огоҳлантиш олиб, ўзбекистонлик рақибига ютқазди.

-52 кг тоифасида ярим финалчилар жангги кечки соат 19:00дан сўнг тарт олади. Ўйинни Sport телеканали орқали кузатиш мумкин.

дзюдо, диёра келдиёрова

Абэ Ута билан баҳсдан фотолавҳа

дзюдо, диёра келдиёрова

дзюдо, диёра келдиёрова

дзюдо, диёра келдиёрова

дзюдо, диёра келдиёрова

дзюдо, диёра келдиёрова

Диёра Келдиёрова ва Ута Абэнинг 2023 йилдаги тўқнашуви

Диёра Ута билан аввал ҳам бир неча бор тўқнаш келган, бироқ, айрим баҳсларда япониялик спортчи устун келган. Хусусан, 2023 йил Диёра Келдиёрова Ўзбекистон тарихида илк бор совриндор бўлган аёл дзюдочи бўлган. Ўшанда у финалда Утага маҳлуб бўлиб, кумуш медаль олганди.