28 июль куни Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Турсунали Мамажонов 75 ёшида вафот этди, дея хабар бермоқда Маданият вазирлиги.

Турсунали Мамажонов 1949 йилда Фарғона вилоятида туғилган. У «Водил чинори» халқ дорбозлик жамоаси бадиий раҳбари, Фарғона вилояти ҳайвонот боғи ташаббускори, фахрий эколог бўлган.

Узоқ йиллар мобайнида Шоҳимардонда томошалар кўрсатиб келган. 1-даражали «Меҳнат фахрийси» кўкрак нишони билан, шунингдек «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими» фахрий унвони билан тақдирланган.