«Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти «Афросиёб» тезюрар поездларнинг эрталабки қатнов вақтини ўзгартиришни таклиф қилмоқда.

Қайд этилишича, бу хорижий ҳамда маҳаллий сайёҳларнинг тарихий шаҳарларда узоқроқ бўлишини таъминлаш мақсадида амалга оширилмоқда.

Амалдаги жадвал (эрталаб жўнаш вақти):

  • Тошкент — Қарши: 7:24
  • Тошкент — Самарқанд: 7:47
  • Тошкент — Бухоро: 8:23
  • Тошкент — Бухоро: 8:50

Таклиф этилаётган жадвал (эрталаб жўнаш вақти):

  • Тошкент — Қарши: 6:24.
  • Тошкент — Самарқанд: 6:47.
  • Тошкент — Бухоро: 7:23.
  • Тошкент — Бухоро: 7:50.

Йўловчилар мазкур ўзгартириш бўйича ушбу ҳавола орқали ўз муносабатларини билдириши мумкин.

«Биз доимий равишда Ўзбекистондаги йўловчи поездларда кўрсатилаётган хизматлар сифатини ошириш ҳамда туризмни янада ривожлантириш учун энг қулай шарт-шароитларни яратишга интиламиз», — дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, 15 майдан бошлаб «Афросиёб» электропоездларининг чипталари нархи эконом класс учун 20 фоиз, бизнес класс учун 30 фоиз ва VIP класс учун 40 фоизга оширилган. Компания нархлар ошишини электр-энергия, ёқилғи, логистика ва транспорт харажатларини қоплаш мақсади билан изоҳлаган.