Чорвоқ сув омбори соҳилидаги Боғистон қишлоғи, тоза тоғ сувили ва соя берувчи ёнғоқ дарахтлари бўлган кўллар, шайх Умар Вали мақбарасига элтувчи йўллар чиқиндихонага айланмоқда.

Бу ерда ички туризм муҳим даромад манбаи ҳисобланади. Боғистонга қанча кўп сайёҳлар таътилга келса, маҳаллий аҳолининг даромади шунчалик яхши, атроф-муҳит учун эса шунчалик ёмон. Маҳаллий аҳоли ўз маиший чиқиндилари билан овора, сайёҳлар оқими эса муаммони янада кучайтиради.

Боғистон кўчаларида чиқинди қутилари, ташкиллаштирилган чиқиндихона йўқ. Одамлар чиқиндилар муаммосини ўзлари ҳал қилишга одатланган. Баъзилар уларни бошқа аҳоли пунктларидаги чиқиндихоналарга олиб кетишади, бошқалари эса табиатга ташлаб кетишади.

Бир неча йил олдин бу ерга чиқинди ташувчи машиналар келади ва қишлоқ тоза бўлади, деган умид бор эди. Бироқ, аҳолининг сўзларига кўра, бу йил машина фақатгина икки марта келган ва чиқинди қопларини фақат катта кўча бўйлаб йиғган. У ҳатто мақбарага ҳам бормаган.

Чиқинди машинасининг келишини олдиндан айтиб бўлмайди. Одамлар кўчага чиқинди қопларини қўйишади ва улар бир неча ҳафта давомида ўша ерда ётади, ҳайвонлар эса уларни йиртиб, олиб кетади. Энг масъулиятли қишлоқ аҳолиси эса чиқиндиларни энг яқин шаҳарга олиб бориб ташлаб келади.

боғистон, фото, чиқинди, чорвоқ сув омбори

боғистон, фото, чиқинди, чорвоқ сув омбори

боғистон, фото, чиқинди, чорвоқ сув омбори

Дарҳақиқат, бутун қишлоқ ўз-ўзидан шаклланадиган чиқиндихонага айланмоқда. Ҳар қадамда сиз чиқиндига дуч келасиз. Дам олувчилар сув омбори қирғоғига овқат қолдиқлари, полиэтилен пакетлари ва шишаларни ташлаб кетишади. Ҳатто дам олиш жойида спиртли ичимликлар шишаларини ҳам синдиришади. Ўткинчи машиналардан йўл четига чиқиндилар учиб чиқади.

боғистон, фото, чиқинди, чорвоқ сув омбори

боғистон, фото, чиқинди, чорвоқ сув омбори

боғистон, фото, чиқинди, чорвоқ сув омбори

боғистон, фото, чиқинди, чорвоқ сув омбори

боғистон, фото, чиқинди, чорвоқ сув омбори

Стадион ва спорт майдончаси атрофида ҳар доим ифлос. Баъзан бу чиқинди йиғилади ва ёқиб юборилади.

боғистон, фото, чиқинди, чорвоқ сув омбори

боғистон, фото, чиқинди, чорвоқ сув омбори

боғистон, фото, чиқинди, чорвоқ сув омбори

Қишлоқ аҳолиси ушбу чиқиндилар учун меҳмонларни айблайди, лекин ўзлари сайёҳлардан қолишмайди. Туристлар бормайдиган тоғларда ҳам бутилкалар, қоплар, уй-рўзғор чиқиндилари ётади.

боғистон, фото, чиқинди, чорвоқ сув омбори

боғистон, фото, чиқинди, чорвоқ сув омбори

боғистон, фото, чиқинди, чорвоқ сув омбори

Тоғ дарёсидаги ҳожатхона ҳам ташриф буюрувчилар томонидан қурилмаган. Сув чиқинди жойига қуйилади ва ундан сув омборига оқиб тушадиган дарёга қайта оқиб чиқади.

боғистон, фото, чиқинди, чорвоқ сув омбори

Чорвоқ тепасидаги Нанай қишлоғига олиб борувчи йўлдаги жарлик чиқиндига, жумладан, ҳожатхона қоғозига тўлиб кетган. Булар ҳам охир оқибат Чорвоққа бориб қўшилади.боғистон, фото, чиқинди, чорвоқ сув омбори

боғистон, фото, чиқинди, чорвоқ сув омбори

Чиқиндиларни ташиш машиналари мунтазам келган даврда ҳам кўчалар ва қирғоқ жуда ифлос эди. Сабаби чиқиши қутилари етишмаслиги, атроф-муҳитга оид билимларнинг пастлигидир.

Бу маҳаллий аҳоли чиқинди билан шуғулланишга уринмайди, дегани эмас: вақти-вақти билан улар кўчаларни тозалаб туради. Лекин бу етарли эмас. Чорвоқ сув омбори эксплуатация бўлими қирғоқни тоза сақлашга ҳаракат қилмоқда, бироқ чиқинди тозалангандан кўра тезроқ тўпланиб қолади.

Агар шундай давом этса, Боғистон сайёҳлик жозибадорлигини йўқотади ва бу ердаги табиатга тузатиб бўлмайдиган зарар етказилади.

Боғистон ва шунга ўхшаш қишлоқларга қандай ёрдам бериш керак?

Бизга барқарор чиқиндиларни йиғиш ва йўқ қилиш тизими керак. Тозалаш фаоллар учун бир марталик тадбир бўлмаслиги керак.

Чиқиндиларни ташиш машиналари қишлоқ бўйлаб мунтазам равишда, жадвалга мувофиқ ҳаракатланиши керак.

Бунинг учун бюджет ажратган ҳолда, чиқинди қутиларини ўрнатиш ва тўлиқ штатда тозаловчиларни ёллаш керак. Сайёҳлик мавсумда қўшимча ишчиларни ёллаш мумкин.

Аҳоли органик чиқиндиларни компост қилиш, парчаланмайдиган чиқиндиларни чиқинди машинаси келгунига қадар уйда ёки умумий идишда сақлаши керак бўлади.

Аҳоли билан — болалар ва катталар билан ишлаш жуда зарур. Мактабда экология дарслари болаларни табиатга эҳтиёткорона муносабатда бўлишга, кундалик ҳаётдан мисоллар ва амалий вазифаларни бажаришга ўргатиши керак.

Қишлоқ меҳмонлари табиатни ифлослантириш мумкин эмаслигини билиши керак. Бунда ахборот плакатлари, чиқинди қутилари ва жарималар ёрдам беради.

Маҳалла қўмитаси ходимлари экологик саводхонликка эга бўлиши ва ўз она қишлоғи табиатини асраб-авайлашдан шахсан манфаатдор бўлиши, тегишли ташкилот ва идоралар билан фаол ҳамкорлик қилиши шарт.

Тозаликни сақлаш универсал қоида бўлиши керак.

Чиқиндига нисбатан муросасизликни ўргатиш устида ишлаш керак. Бу муаммони фақат жамоавий саъй-ҳаракатлар билан ҳал қилиш мумкин.

Евгения Мўминова тўққизинчи ёзни Боғистонда ўтказмоқда. У мунтазам равишда маҳаллий йўллар ва сўқмоқлар бўйлаб сайр қилади ва маҳаллий аҳоли ва қишлоқ муаммоларини жуда яхши билади.