Иқтисодиёт

дайжест

«Тошкент иссиқлик маркази»нинг 2,5 млрд сўмлик даромади асоссиз экани аниқланди

Рақобат қўмитаси «Тошкент иссиқлик маркази» 2023 йилда меъёрдан 4,7 млн метр куб ортиқча сув сарфлаб, бу орқали 2,5 млрд сўмдан ортиқ асоссиз даромад олганини аниқлади. ТИМга нисбатан иш қўзғатилди ва ушбу маблағни қайтариш бўйича кўрсатма берилди.


Жамият

дайжест

Чангимиз ДНКси. Ўзбекистонда ҳаво ифлосланишининг асл сабаби нима?

Ўзбекистонда ҳаво ифлосланиши ҳақида гап кетса, кўпинча «чанг» эсланади. У ҳақиқий муаммони хаспўшлашнинг қулай воситасига айланган. Ҳаво ифлосланишида чангнинг роли қандай, 2021 йил ноябрида Тошкент нима учун чангга кўмилди ва муаммони қандай ҳал қилиш мумкин? «Газета.uz» жавоб излайди.


дайжест

ОТМларда 2024/25-ўқув йили учун тўлов-контракт миқдорлари тасдиқланди

Олий таълим муассасаларида 2024/2025-ўқув йили учун тўлов-контракт миқдорлари эълон қилинди. Қиймат ўтган ўқув йилига қараганда 15 фоизга оширилган.


дайжест

1 августдан нималар ўзгаради?

Футзал мухлисларига поезд учун чегирма берилади, авторақамлар тасодифий генерация йўли билан берилади, тиббиёт чиқиндилари иссиқлик энергияси учун ишлатилади — 1 августдан нималар ўзгаради?


дайжест

Ҳафта ўртасидан ҳарорат кўтарилади

Душанба ва сешанба кунлари Ўзбекистонда ҳаво ҳароратининг бироз пасайиши кутилмоқда. Ҳафта ўртасидан эса ҳарорат 2−3 даражага кўтарилади.


дайжест

Чорвоқ соҳилидаги Боғистон қишлоғи чиқиндига тўлди: ёрдам керак (фото)

Чорвоқ сув омбори соҳилидаги Шайх Умар Валий мақбараси зиёратгоҳи жойлашган гўзал Боғистон қишлоғи чиқиндихонага айланмоқда. Евгения Мўминова ачинарли вазият ҳақида гапириб, бу жой сайёҳлар ва табиий гўзалликни йўқотмасдан олдин муаммони ҳал қилиш йўлларини таклиф қилди.


дайжест

«Афросиёб» электрпоездлари қатновини бир соат олдинга ўзгартириш таклиф этилмоқда

«Афросиёб» электрпоездларининг эрталабки қатновини 1 соат олдин бошлаш таклиф қилинмоқда. «Ўзбекистон темир йўллари» компанияси буни сайёҳларнинг тарихий шаҳарларда узоқроқ бўлишини таъминлаш билан изоҳлади. Йўловчилар мазкур ўзгартириш бўйича ўз муносабатларини билдириши мумкин.


дайжест

Самарқандда Labo уриб юборган 9 ёшли велосипедчи вафот этди

Самарқанд шаҳрида Labo ҳайдовчиси 9 ёшли велосипедчини уриб юборди. Бола тан жароҳатлари билан шифохонада вафот этди.


дайжест

Самарқандда 49 кишини чет давлатларга ишга юборишни ваъда қилган шахс ушланди

Самарқандда 49 кишини чет давлатларга ишга юборишни ваъда қилган шахс ушланди. У икки кишини Англияга ишга юбориши учун олган 4,5 минг долларнинг бир қисмини қайтараётганида қўлга тушди.


дайжест

Сирдарёда 21 туп дарахт кесганлар 2 йилга озодликдан маҳрум қилинди

Сайхунобод туманида 21 туп қайрағоч дарахтини кесиб, уларни сотган уч киши 2 йилга озодликдан маҳрум қилинди. Қолаверса, 1 млрд сўмдан ортиқ зарар ундириши белгиланди.


дайжест

«Ўзбекистонда миллатлар ва конфессиялар ўртасидаги тотувлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш сиёсатини давом эттирамиз» — Шавкат Мирзиёев

Президент Ўзбекистон халқини Халқлар дўстлиги куни билан табриклади. У жаҳонда ишонч инқирози ҳукм сураётганини, мамлакатда ўзаро ҳурмат ва ҳамжиҳатлик муҳитини мустаҳкамлаш, ёшларни «бузғунчи ёт ғоя ва оқимлар»дан асраш ишларини янги босқичга кўтариш талаб этилаётганини алоҳида таъкидлади.


дайжест

Ўзбекистоннинг барча шаҳарлари учун экологик мастер-план ишлаб чиқилади. У нима ўзи?

Иқлим ўзгариши миллий маркази шаҳарларнинг экологик барқарорлигини яхшилаш бўйича ҳокимликлар учун қўлланма ишлаб чиқди. Синов версиялари Самарқанд ва Бухоро шаҳарлари учун тайёрланган. Кўкаламзорлаштириш бўйича тавсиялар президентга ҳам тақдим этилган.


Спорт

дайжест

«Ўзбекистондаги аёллар ҳаётини ўзгартириш менинг миссиям» — Диёра Келдиёрова Олимпиададаги ғалабаси ҳақида

Париж олимпиадаси чемпиони дзюдочи Диёра Келдиёрова ғалабадан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди. У олтин медали Ўзбекистонда аёл спортчиларга катта йўл очишига ишонч билдирди. Шу билан бирга, Ўзбекистондаги аёллар ҳаётини ўзгартириш унинг миссияси эканини таъкидлади.


дайжест

Президент дзюдочи Диёра Келдиёровани Олимпиададаги ғалабаси билан табриклади

Президент Шавкат Мирзиёев дзюдочи Диёра Келдиёровага қўнғироқ қилиб, уни Париждаги Олимпия ўйинларида олтин медални қўлга киритгани билан табриклади. Спортчи ўзининг ғалабаси ҳақида фикр билдирди.


дайжест

Париж-2024: 29 июль куни ўзбекистонликларни қандай мусобақалар кутмоқда?

Душанба куни Париждаги Олимпия ўйинларида қиличбоз Зайнаб Дайибекова, дзюдочилар Муроджон Йўлдошев ва Шукуржон Аминова, академик эшкак эшувчи Шаҳзод Нурматов ва Собир Сафаралиев баҳсларга киришади. Боксчилар Руслан Абдуллаев ва Баҳодир Жалоловни ҳам жанглар кутмоқда.


Бизни ўқиётганингиз учун раҳмат!