Олий таълим муассасаларида 2024/2025-ўқув йили учун тўлов-контракт миқдорлари тасдиқланди, дея хабар бермоқда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги матбуот хизмати.

Тўловлар миқдори бакалавриат ва магистратурада таълим йўналишлари ва шаклларига (кундузги, сиртқи ва кечки) боғлиқ. Бу битта талабани базавий тўлов-контракт шаклида бир йиллик ўқитиш қийматининг миқдори ҳисобланади.

Контракт суммалари қуйидагича:

талабалар, тўлов-контракт

талабалар, тўлов-контракт

Стипендияли тўлов-контракт миқдори амалдаги стипендия миқдорини 12 ойга кўпайтирилган ҳолда қўшиб ҳисобланади. Ўқув йили давомида стипендия миқдори оширилганда, бир талабани стипендияли ўқитиш қиймати миқдори стипендиянинг янги миқдоридан келиб чиқиб, ўқув йили охиригача оширилади.

Молиявий мустақиллик берилган давлат олийгоҳлари белгиланган тартибга мувофиқ мазкур ўқув йилида қабул қилинган талабалар учун тўлов-контракт миқдорларини мустақил белгилаш ҳуқуқига эга.

Ўтган ўқув йили учун республика давлат ОТМларида тўлов-контракт миқдорлари билан солиштирилса, тўлов суммалари ўртача яхлитланган ҳолда, 15 фоизга оширилгани маълум бўлади.

Президентнинг бюджет маблағлари ҳисобидан таълим кредити ажратиш тартибини такомиллаштиришга доир фармонига кўра, 2024/2025 ўқув йилидан кредит фақат кундузги таълим шаклида ўқиётганларга берилади. Баҳолари «3» дан паст бўлган юқори курс талабаларига кредит миқдори камайтирилади.