Душанба ва сешанба Ўзбекистон ҳудуди бўйича ҳаво ҳароратининг бироз пасайиши кутилмоқда, дея хабар берди Ўзгидромет агентлиги.

Кундузги ҳаво ҳарорати +34…+38 даража атрофида, фақат жанубда баъзи жойларда +41…+44 даражагача бўлади.

Иш ҳафтасининг ўртасидан охиригача ҳарорат фони 2−3 даражага кўтарилади. Ҳудуднинг катта қисмида кундуз кунлари ҳаво +39…+41 даражагача исийди.

Шамол 7−12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 13−18 метр/секундгача кучаяди, 29−31 июлда чўл ҳудудларда баъзида 20−23 метр/секундгача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.

Тошкент шаҳрида ҳаво кам булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3−8 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 10−12 метр/секундгача кучаяди. Ҳарорат асосан кечалари +22…+25, кундуз кунлари 29−30 июлда +36…+38, 31 июль ва 1−2 августда +38…+41 даража бўлади.