Ҳар йили 1−7 август кунлари Бутунжаҳон эмизиш ҳафталиги нишонланади. Унинг мақсади кўкрак сути билан боқишнинг фойдалари ва амалиётлари тўғрисида маълумот тарқатиш ва оналарни болаларини туғилганидан камида олти ойлик бўлгунига қадар ҳеч қандай қўшимча озиқлантиришсиз, фақат кўкрак сути билан боқишга ундашдан иборат.

Ўзбекистонда сут ўрнини босувчи маҳсулотларни реклама қилиш қонун ҳужжатларида тақиқланганига қарамай, аралашмалар рекламаси ва уларни интернетда тарғиб қилиш давом этмоқда, бу эса она сути ўрнини босувчи маҳсулотларга бўлган талабни сунъий равишда оширишга хизмат қилмоқда.

Стратегик ислоҳотлар агентлигининг Натижага эришиш идораси (Delivery Unit) ташаббуси билан она сути билан боқишнинг афзалликлари ҳақида ахборот кампанияси ўтказилди.

Акция чақалоқ ва она учун кўкрак сути билан боқишнинг фойдалари ҳақидаги билимларни ошириш, янги ота-оналарни эмизишни бошлаш ва давом эттиришга рағбатлантириш ҳамда муваффақиятли эмизиш учун ресурслардан фойдаланиш ва қўллаб-қувватлашни таъминлашга қаратилган.

Баннерлардаги иборанинг давоми.Баннерлардаги иборанинг давоми.

Ахборот кампаниясининг мақсадли аудиторияси ёш ота-оналар бўлгани сабабли унинг элементларидан бири «Onasini emsin — бу сўкиниш эмас, шифокорлар тавсияси» сўзлари ёзилган тизер баннерлари бўлди. «Onasini emsin» ибораси, бошқа маъноларни ҳам беради, масалан: «Bola onasini emsin, hech bo’lmasa 6 oy, qo’shimchalarsiz».

«Мақсад — аслида маъноси яхши бўлган, аммо жамоатчилик ичида ҳақорат сифатида ишлатиладиган иборани ўзининг асл маъносига қайтариш ва она сути билан боқишни тарғиб қилиш», — дейилади Delivery Unit хабарида.

Баннерлар тарқатилган пайтдан бошлаб 24 соатдан камроқ вақт ичида кампания, идора ҳисоб-китобларига кўра, 1 миллиондан ортиқ фаол аудиторияни қамраб олди.

емизиш, натижага эришиш идораси

Ахборот кампанияси доирасида 1−7 август кунлари ёш аудитория эътиборини жалб қилиш мақсадида ижодий тадбирлар ҳам ўтказилади:

  • ижтимоий тармоқлардаги қисқа видеолар: оналар учун овқатланиш бўйича мутахассислар ва шифокорлар иштирокида тайёрланган кўрсатмалар;
  • мижозлар эътиборини эмизиш фойдаларига қаратиш учун чакана савдо дўконларидаги жавонларда реклама;
  • тиббиёт муассасаларида ташвиқот ишларини олиб бориш;
  • Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт марказининг ультратовуш текшируви хоналарида «боланинг ота-оналарга мурожаати» ташкил этилади, унда бола ота-онасидан уни она сути билан боқишни сўрайди.

Кўкрак сути билан боқишни қўллаб-қувватлаш мақсадида тиббиёт йўналиши бўйича маслаҳатчи аёллар малакасини ошириш ҳам ўтказилди ва эмизиш бўйича ишонч телефони ташкил этилди. Янги туғилган оналар ўзбек ва рус тилларида эмизиш бўйича саволларга жавоб ва кўрсатмалар олишлари мумкин. Маслаҳат марказининг телефон рақами: +998−55−517−10−03.

ЖССТ ва ЮНИCEФнинг 1990 йилда қабул қилинган декларацияси асосида ҳар йили 1−7 август кунлари 150 дан ортиқ мамлакатларда эмизишни қўллаб-қувватлаш бўйича ахборот кампанияси ўтказилади.

Инфографика

емизиш, натижага эришиш идорасиемизиш, натижага эришиш идораси