Сиёсат

дайжест

Юсуп Кабулжанов Ўзбекистоннинг Владивостокдаги бош консули этиб тайинланди

Яқинда Ўзбекистоннинг Владивостокдаги бош консули бўлган Юсуп Кабулжанов ўз вазифасини бажаришг киришди. У Приморск ўлкаси омбудсмани ва ИИВ вакиллари билан учрашди, улар билан меҳнат миграцияси соҳасида ҳамкорлик қилиш, шунингдек, фуқаролар ҳуқуқларининг бузилиши ҳолатларини муҳокама қилди.


дайжест

БМТТДнинг Ўзбекистондаги янги доимий вакили тайинланди

БМТ Тараққиёт дастури тизимида 25 йилдан ортиқ тажрибага эга Акико Фужии БМТТДнинг Ўзбекистондаги янги доимий вакили этиб тайинланди. У аввал Мальдив оролларидаги доимий вакил ҳамда Вьетнам ва Фижидаги кўп давлат идорасида доимий вакил ўринбосари бўлиб ишлаган.


Иқтисодиёт

дайжест

Рақобат қўмитаси Knauf Gips Buxoro компаниясининг Ўзбекистондаги устун мавқеини тан олди

Рақобат қўмитаси Knauf Gips Buxoro гипсокартон бозорида 40 фоиздан ортиқ улуш билан устун мавқега эга эканини маълум қилди. Энди компания устун мавқеи тан олинган компаниялар реестрига киритилиши, сўнгра монопол нархлардан фойдаланишнинг олдини олиш бўйича ҳаракатларни назорат қилиши керак.


дайжест

Ўзбекистон аҳолисининг реал даромадлари ошди, лекин ҳудудлар ўртасида фарқ катталашди

Биринчи ярим йиллик якунларига кўра, аҳолининг реал даромадлари 8,6 фоизга ўсди, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан юқоридир. Энг бой учта ва энг камбағал учта ҳудуд ўртасидаги аҳоли жон бошига даромадлар фарқи 2,28 баравардан 2,5 баробарга ошди.


дайжест

Доллар март ўрталаридан бери энг паст даражага тушди

АҚШ доллари ўзбек сўмига нисбатан пасайишда давом этмоқда, у 12 мартдан бошлаб ўзининг минимал қийматига — 12 541 сўмгача тушди. Ўзбекистонга пул ўтказмалари, инвестициялар ҳажмининг ўсиши ва бошқа омиллар фонида миллий валюта мустаҳкамланмоқда.


Жамият

дайжест

Самарқандда Cobalt Damas`га урилиб, 3 нафар инсон ўлимига сабаб бўлди

Самарқанд вилояти Ургут туманида 21 ёшли ҳайдовчи Cobalt бошқарувини йўқотиб, қаршисидан келаётган Damas`га бориб урилди. ЙТҲ оқибатида Damas машинаси ҳайдовчиси ва икки йўловчиси ҳалок бўлди. Шунингдек, яна уч киши жароҳат олди.


дайжест

Санэпидқўмита: Йўл-йўлакай сотилаётган музқаймоқлардан заҳарланиш ҳолатлари учрамоқда

Санэпидқўмита кўча-кўйда сотилаётган музқаймоқдан заҳарланиш ҳолатлари учраётгани ҳақида огоҳлантирди. Унга кўра, бундай музқаймоқларда стафилококк бактерияси бўлиши мумкин, маҳсулот солинган аксарият идишлар санитария-гигиена талабларига жавоб бермайди.


дайжест

Ўзбекистон фуқаролигини пуллаган ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимининг собиқ бошлиғи 7 йилга қамалди

Тошкент шаҳрида ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимининг собиқ бошлиғи ва унинг шериги чет эл фуқароларига пул эвазига ноқонуний равишда ID карта ва хорижга чиқиш паспортларини расмийлаштириб келгани аниқланди. Улар 7 ва 5 йилга қамалди.


дайжест

Хоразмда 2,2 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган фермер хўжалиги аниқланди

Урганч туманида 2 млрд 203 млн сўмлик 2 млн 446 минг кВт соат электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган фермер хўжалиги раҳбари аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.


дайжест

Шоҳимардондаги «Оқ-қия» божхона пункти энди 24 соат ишлайди

Фарғона вилояти божхона бошқармасининг «Фарғона» чегара божхона пости ҳамда Шоҳимардонга киришдаги «Оқ-қия» божхона пункти 24 соат иш режимига ўтказилди.


дайжест

Ўзбекистонда ўқувчилар ва боғча болаларида скрининг пайтида қандай касалликлар аниқланди?

Соғлиқни сақлаш вазири в.б. Асилбек Худаяров мактаб ва боғчаларда ўтказилган тиббий кўрик натижалари ҳақида маълумот берди. Ўқувчиларининг деярли 28 фоизида ва тарбияланувчиларнинг 26 фоизида турли хил касалликлар, жумладан, анемия, асаб тизими касалликлари ва юрак нуқсонлари аниқланган.


дайжест

Омбудсман меҳнат қуллигидан қочган аёлни Россиядан қайтаришга ёрдам берди

Омбудсман идораси меҳнат қуллигидан қочган аёлнинг Ўзбекистонга қайтишига ёрдам берди. Йил бошида уни алдов йўли билан Россияга олиб кетишган, паспортини олиб қўйишган ва далада мажбурлаб ишлатишган.


дайжест

Фарғонада ўқувчини рўмол ўрагани учун урган мактаб директори жаримага тортилди

Фарғона вилояти Бувайда туманидаги мактаб директори рўмол ўраб келган 7-синф ўқувчисини калтаклаб, ҳақорат қилганди. У МЖТКнинг 2 та моддаси бўйича айбдор деб топилиб, БҲМ 10 баравари миқдорида жаримага тортилди.


дайжест

«Onasini emsin — сўкиниш эмас, шифокорлар тавсияси»

Тошкентда кун давомида LED экранларда «Onasini emsin» ибораси акс этди ва бу шаҳарликларни шошириб қўйди. Бу Бутунжаҳон эмизиш ҳафталиги (1−7 август) учун ахборот кампаниясининг бир қисми эди. Ташаббускорлар бу иборанинг «асл маъно»сини қайтаришга қарор қилди.


дайжест

Август ойида Ўзбекистонда об-ҳаво қандай бўлади?

«Ўзгидромет» синоптиклари август ойи об-ҳавоси учун дастлабки прогнозини тайёрлади. Ой иссиқ ҳаво билан бошланади, кейинчалик жазирама бироз пасаяди. Илк ўн кунликда кундузги ҳарорат +36…+39 даражада бўлади. Август ойи қуруқ келади, учинчи ўн кунликда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.


Спорт

дайжест

Париж-2024: Бугун яна 4 нафар боксчи ўз юришини бошлайди

Париж Олимпиадасининг 4-кунида Ўзбекистон терма жамоаси 4 та спорт турида иштирок этади. Шарофиддин Болтабоев дзюдо, Анна Пракатен эса академик эшкак эшиш бўйича баҳсларга киришади. Шунингдек, 4 нафар боксчи ўз юришини бошлайди. Футболчилар эса Доминиканга қарши ўйнайди.


дайжест

Ўзбекистон футболчилари Олимпиадада Доминикан билан дуранг ўйнади

Футбол бўйича Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Париж Олимпиадасидаги сўнгги учрашувида Доминикан Республикаси билан дуранг ўйнади (видео, статистика).


Жаҳон

дайжест

АҚШ ноқонуний миграцияга ёрдам берган туроператорларга виза чекловларини жорий этади

АҚШ Давлат департаменти ноқонуний миграцияга кўмаклашувчи сайёҳлик агентликлари ва туроператорлари раҳбарларига нисбатан виза чекловлари жорий этилишини эълон қилди.


дайжест

Венесуэлада президентлик сайловларидан кейин норозилик намойишлари бошланди

Венесуэланинг амалдаги раҳбари Николас Мадуро ғалаба қозонган президентлик сайловларидан сўнг Каракас ва мамлакатнинг бошқа шаҳарларида минглаб одамлар намойишга чиқди. У 2013 йилдан буён шу лавозимда қолмоқда.


Бизни ўқиётганингиз учун раҳмат!