Хоразм вилояти Урганч тумани 2 млн 446 минг кВт соат электр энергиясини ўғирлаганликда гумонланган шахс ушланди, дея хабар қилмоқда Бош прокуратура матбуот хизмати.

Таъкидланишича, Урганч туманидаги «V.B.» фермер хўжалиги раҳбари Б.Р. хўжаликка тегишли ер майдонларини суғоришга мўлжалланган сув насосини ўзбошимчалик билан тармоққа улаб, 2 млрд 203 млн сўмлик 2 млн 446 минг кВт/соат электр энергиясини ўғирлаган.

Ҳолат юзасидан «V.B.» фермер хўжалиги мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси 4-қисми «а» банди (Жуда кўп миқдорда ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи шахс процессуал тартибда ушланган.