«Трастбанк» хусусий акциядорлик банки Ўзбекистонда тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш борасида бир қатор муҳим чора-тадбирларни амалга ошириб келмоқда. Бунинг натижасида ҳудудларда янги иш ўринлари яратилиб, аҳоли фаровонлигини оширишга эришилмоқда. Молия муассасаси томонидан ўтказилаётган навбатдаги акция айни шу мақсадларга қаратилгани билан ҳам аҳамиятлидир.

Хусусан, «Трастбанк» хусусий акциядорлик банки томонидан «Янги иш ўринлари яратинг ва банк хизматидан бепул фойдаланинг» акцияси эълон қилинган эди. Мазкур акция 2024 йил 15 майидан 2025 йил 15 майига қадар бўлган давр ичида ўтказилади.

Тадбиркорлар яратган янги иш ўринлари сонига қараб дебет айланмадан бепул фойдаланиш муддати ҳам кўпайиб бораверади. Шу жумладан:

  • 3 тадан кам бўлмаган иш ўрни яратганда — 3 ойгача;
  • 6 тадан кам бўлмаган иш ўрни яратганда — 6 ойгача;
  • 10 тадан кам бўлмаган иш ўрни яратганда — 10 ойгача;
  • 15 тадан кам бўлмаган иш ўрни яратганда — 12 ойгача.

Акцияда қатнашиб, ҳам бизнесни кенгайтириш, ҳам имтиёзларга эга бўлиш мумкин.

Батафсил маълумотни қуйидаги ҳавола орқали олиш мумкин.

Саволлар бўйича 1287 телефонига мурожаат қилиб, банк мутахассисларидан атрофлича тушунтириш олса бўлади.

Сайт: trustbank.uz
Facebook: fb.com/trustbank.uz
Instagram: @trustbank_uz
Telegram: t.me/trustbankuz

Реклама ҳуқуқлари асосида.