Самарқанд вилояти Ургут туманида 29 июль куни содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасида 3 нафар фуқаро вафот этди, деб хабар бермоқда вилоят йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси.

ЙТҲ соат 12:30 ларда Хўжагузар маҳалласидан ўтган Ургут-Ғўс-Авазмерган автомобиль йўлида юз берган. Cobalt автомобили ҳайдовчиси (2003 йилда туғилган) руль бошқарувини йўқотган ва йўлнинг қарама-қарши йўналишида ҳаракатланиб келаётган Damas (ҳайдовчи 1991 йилда туғилган) билан тўқнашган.

Оқибатда Damas ҳайдовчиси ва йўловчиси ҳодиса жойида, яна бир йўловчи эса шифохонада вафот этган. Шунингдек, яна икки нафар Damas йўловчиси ва Cobalt автомобили ҳайдовчиси жароҳатлар билан тиббиёт бирлашмасига мурожаат қилган.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.