Сиёсат

дайжест

Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Қозоғистонга боради

Президент 7−8 август кунлари давлат ташрифи билан Қозоғистонда бўлади. 9 август куни Остона шаҳрида Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг навбатдаги маслаҳат учрашуви ўтказилади.


дайжест

Дин ишлари бўйича қўмита раисига янги ўринбосар тайинланди

Халқаро ислом академияси профессори Матлуба Қаҳҳорова Дин ишлари бўйича қўмита раисининг янги ўринбосари этиб тайинланди.


Иқтисодиёт

дайжест

ОТБ Ўзбекистонга 400 млн доллар қарз ажратди

Осиё тараққиёт банки Ўзбекистонга 400 млн доллар қарз ажратди. Пуллар мамлакат молия бозорларини мустаҳкамлаш ва барқарор бозорга йўналтирилган энергетика секторини ривожлантириш бўйича ташаббусларни қўллаб-қувватлашга йўналтирилади.


дайжест

Гугурт ишлаб чиқарувчи 5 та корхонанинг маҳсулотлари сифатсизлиги аниқланди

Ўзбекистондаги дўконларда сотилаётган бешта савдо белгисининг гугурт маҳсулотлари сифат стандарти талабларига номувофиқ экани аниқланди. Рақобат қўмитасининг ёзишича, уларнинг қутиларига меъёрдан кам гугурт чўпи солинади. Уларга нисбатан чора кўрилади.


Жамият

дайжест

Дўконларда сотилаётган 8 та озиқ-овқат маҳсулоти амалдаги ҳужжатларга номувофиқ деб топилди

Рақобат қўмитаси Тошкент шаҳридаги дўконлардан назорат учун сотиб олинган 8 номдагиси озиқ-овқат маҳсулотини лаборатория синовлари амалдаги ҳужжатларга номувофиқ деб топганини маълум қилди.


дайжест

31 июлдан 5 августгача электр учун тўловларни амалга оширишда узилишлар бўлиши мумкин

Янги HET Billing электр энергиясини ҳисоблаш тизимининг ишга туширилиши сабабли 31 июль соат 23:50 дан 5 август 22:00 гача профилактика ишлари олиб борилади, дея хабар қилди «ҲЭТ». Бу вақт ичида электр учун тўловларда узилишлар бўлиши мумкин ва қарздор истеъмолчилар таъминотидан узилмайди.


дайжест

Нукусдан Қозоғистоннинг Мангистау вилоятига поезд қатнови йўлга қўйилади

22 августдан Қозоғистоннинг Мангистау вилоятига Нукус шаҳридан темирйўл қатнови йўлга қўйилади. Поезд ҳафтада уч марта ҳаракатланади, қатнов салкам 21 соатни ташкил қилади.


дайжест

Наманганда аттракцион дарахтга урилиши оқибатида 4 киши жароҳатланди

Чуст туманидаги истирохат боғида аттрокцион техник носозлик сабаб дарахт шохига урилди. Оқибатда 3 киши енгил жарохат олди, 1 кишининг оёғи синди.


Спорт

дайжест

Париж-2024: 31 июль куни мусобақаларга киришадиган ўзбекистонликлар ва уларнинг рақиблари (рўйхат)

Париж Олимпиадасининг 5-кунида 6 нафар ўзбекистонлик спортчи медаль учун курашни бошлайди. Дзюдочи Гулноза Матниёзова ва Давлат Бобонов нимчорак финал учун беллашади. Абдумалик Халоков ва Асадхўжа Муйдинхўжаев бокс, Амирхон Садиков ва Зиёдахон Абдусатторова эса камондан отиш баҳсида қатнашади.


дайжест

«Биз бундан ҳам кўпига лойиқ эдик ва кучимиз етарди». Тимур Кападзе Олимпиададаги иштирок якунларини сарҳисоб қилди

Футбол бўйича Ўзбекистон олимпия терма жамоаси мураббийи Тимур Кападзе Олимпиададаги натижаларни сарҳисоб қилди. Унинг айтишича, жамоа рақибларини мағлуб этиши учун кучи етарди, аммо «қаердадир омад, қаердадир маҳорат, тажриба етишмади». Турнир катта тажриба берди ва жамоани кучлироқ қилди, деди у.


дайжест

«Унинг ўрнида бўлганимда мен ҳам йиғлардим». Диёра Келдиёрова — Ута Абэнинг мағлубиятдан кейинги реаксияси ҳақида

Дзюдо бўйича Олимпиада чемпиони Диёра Келдиёрова сўнгги 5 йил ичида илк бор мағлуб бўлган рақиби Ута Абэнинг ўрнида ўзи ҳам йиғлаган бўлишини айтди. Унинг сўзларига кўра, дзюдочилар Олимпиадага чиқиш ва ғалаба қозониш учун катта куч сарфлайди, эрталабдан кечгача машқ қилади, шахсий ҳаётини унутади.


дайжест

«Бу Ўзбекистон ва Қозоғистон учун зўр жанг бўлади». Ҳасанбой Дўсматов — чорак финалдаги жанги олдидан

Париж Олимпиадасининг 1/8 финалига етиб келган боксчи Ҳасанбой Дўсматов 3 августда қозоғистонлик Сакен Бибоссиновга қарши рингга чиқади. 31 ёшли Дўсматов рақиби билан таниш экани, у билан рингда кўп тўқнаш келганини айтди. Ким кучли, яхши тайёргарлик кўрган бўлса, ўша ютади, деди спортчи.


Жаҳон

дайжест

ҲАМАС сиёсий бюроси раҳбари Исмоил Ҳания Теҳронда ўлдирилди

Теҳронда ҲАМАС сиёсий бюроси раҳбари Исмоил Ҳания ва унинг қўриқчиси уларга қилинган ҳужум оқибатида ҳалок бўлди. Ҳания Эроннинг янги президенти Масъуд Пезешкиённинг инаугурация маросимида қатнашиши учун Теҳронга келганди.


Бизни ўқиётганингиз учун раҳмат!