7−8 август кунлари президент Шавкат Мирзиёевнинг Қозоғистонга давлат ташрифи бўлиб ўтади. Бу ҳақда Қозоғистон президенти матбуот хизмати хабар берди.

Давлат раҳбари 2021 йилнинг декабрь ва 2017 йилнинг март ойларида давлат ташрифи билан Остонада бўлганди. Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тоқаев эса 2022 йилнинг декабрь ойида Ўзбекистонга давлат ташрифи билан келган.

9 август куни Остона шаҳрида Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг олтинчи маслаҳат учрашуви бўлиб ўтади.

Биринчи маротаба бундай учрашув 2018 йилнинг март ойида Остонада бўлган. Минтақавий муаммоларни биргаликда ҳал этиш бўйича маслаҳат учрашувларини мунтазам ўтказиш Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси билан йўлга қўйилган.