Қорақалпоғистоннинг Нукус шаҳридан Қозоғистоннинг Мангистау вилоятига янги поезд қатновлари йўлга қўйилади, дея хабар бермоқда «Ўзтемирйўлйўловчи» компанияси матбуот хизмати.

Мангистауга тўғридан-тўғри қатновлар 22 августдан бошланади. Поезд ҳафтанинг пайшанба, шанба, сешанба кунлари Нукусдан соат 20:16 да жўнайди ва Мангистау соат 17:14 да етиб боради.

23 август санасидан ҳафтанинг жума, якшанба, чоршанба кунлари поезд Мангистаудан 18:54 да ҳаракатланади ва Нукусга 15:22 да етиб келади.

Оралиқ масофа салкам 21 соатни (20:58) ташкил этади. Чипта турлари ва нархлари:

  • Умумий — 420 010 минг сўм;
  • Пласткарт — 536 170 минг сўм;
  • Купе — 908 840 минг сўм.

Қўшимча маълумотни Тошкент шаҳридаги 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темир йўл чиптахоналари ҳамда маълумотлар бюросидан олиш мумкин. Чипталар чиптахоналари, электрон тарзда eticket.railway.uz сайти орқали харид қилинади.