Бешта гугурт ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг маҳсулотлари сифатсиз эканлиги аниқланди, деб хабар берди Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси матбуот хизмати.
Қўмитага савдо тармоқларида сифатсиз гугурт маҳсулотлари сотилаётгани юзасидан келиб тушган мурожаатларга асосан назорат харидлари ташкил этилган. Бу учун бешта савдо белгиси остидаги гугурт маҳсулотлари танлаб олиниб, уларнинг намуналари
Жумладан, намуналарда минимал гугурт чўпи сони 11−17 донага кам бўлган. Бунинг ортидан Up-Match МЧЖ (Jeep) 150 миллион сўмлик маҳсулот сотиб, истеъмолчилардан 44 млн 700 минг сўм ортиқча маблағ олган. Atlas-Invest эса 66,5 миллион сўмлик гугурт сотган ва олинган ортиқча маблағ 20,5 миллион сўмни ташкил этган.
Рақобат қўмитаси мазкур МЧЖларга бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар берди. «Кўрсатма талаблари ўз вақтида бажарилиши таъминланди. яъни сифатсиз гугурт маҳсулотлари савдо расталаридан олинди», — дейилади хабарда.
Шунингдек, ортиқча олинган маблағларни истеъмолчиларга қайтариш ёки гугуртларни сифатлисига алмаштириш чора-тадбирлари ҳам белгиланди.
Бундан ташқари, сифатсиз чиққан Avion, «Фэско» ва Viktory савдо белгилари остидаги гугуртлар хорижий корхоналар томонидан ишлаб чиқарилгани аниқланди. Ҳозирда уларга нисбатан ҳам белгиланган тартибда чора кўриш ишлари олиб борилмоқда, деб ёзди қўмита.
Маълумот ўрнида,