31 июль, Парижда ўтаётган ёзги Олимпия ўйинларининг бешинчи кунида Ўзбекистон спортчилари эшкак эшиш, бокс, дзюдо ва камондан отиш бўйича мусобақаларда иштирок этди.

Шу куни биринчи бўлиб академик эшкак эшувчилар Шаҳзод Нурматов ва Собир Сафаралиевлар чиқиш қилди, улар аввалроқ саралаш баҳсларида ўз гуруҳида тўртинчи ўринни эгаллаган, бироқ ярим финалга чиқиш учун бу етарли эмас, унинг учун кучли учликдан жой олиш керак.

Улар медаль учун имкониятни бой беришди, аммо ўринларини аниқлвб олиш учун кураш олиб блришди. Ўзбекистон вакиллари 6:31:33 ҳисобида учинчи ўринни эгаллади. Бу кўрсаткич билан эшкак эшувчилар Олимпиадани 15-ўринда якунлади.

бокс, дзюдо, олимпия ўйинлари, париж 2024

Осиё чемпиони, аралаш терма жамоа баҳсларида жаҳон чемпионати совриндори, Осиё ўйинлари совриндори 29 ёшли Гулноза Матниязова (-70 кг) 1/16 финалда КХДР вакили Мун Сун Хини (10:0) мағлубиятга учратди, аммо кейинги босқичда жаҳон чемпионати бронза медали совриндори япониялик Саки Ниизоега имкониятни бой берди (0:10). Шу тариқа у Олимпиадани медалсиз якунлади.

бокс, дзюдо, олимпия ўйинлари, париж 2024

Токио-2020 Олимпиадаси бронза медали совриндори Давлат Бобонов 90 килограммгача бўлган вазн тоифасида 1/16 финалда 2019 йилги жаҳон чемпиони, ҳозирда БАА шарафини ҳимоя қилаётган россиялик дзюдочи Арам Григорянга имкониятни бой берди (0:10).

24 ёшли Абдумалик Халоков 2023 йилда жаҳон чемпиони, 2018 йилда Осиё ўйинлари, Осиё чемпионати ва ўсмирлар ўртасидаги Олимпия ўйинлари чемпиони ҳисобланади. У катталар олимпиадасидаги дебютини -57 кг вазн тоифасида 1/8 финалда швециялик 23 ёшли Небил Иброҳимга қарши ўтказди.

Ўзбекистонлик боксчи ҳакамларнинг якдил қарорига кўра 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди (жанг видеоси). Спортчи 3 август куни бўладиган чорак финалга йўл олди, рақиб 26 ёшли испаниялик Хосе Қуиллес бўлади.

бокс, дзюдо, олимпия ўйинлари, париж 2024

20 ёшли камончи Амирхон Содиқов 1/32 финалда аргентиналик Марио Дамиан Жажарабиллани 6:2 ҳисобида енгди. Содиқов кейинги босқичда 2012 йилги Олимпиада чемпиони италиялик Мауро Несполини мағлуб этишга яқин қолганди, аммо якунда 4:6 ҳисобида мағлуб бўлди.

бокс, дзюдо, олимпия ўйинлари, париж 2024

Камончи Зиёдахон Абдусатторова эса 1/32 финалда чехиялик Мари Ҳорачковага 2:6 ҳисобида имкониятни бой берди.

Ўзбекистон учун Олимпия ўйинларининг 5-куни Осиё чемпионати бронза медали соҳиби ва жаҳон чемпиони, 23 ёшли боксчи Асадхўжа Муйдинхўжаев иштироки билан якунланди. У 1/8 финалда Африка саралаш турнири ғолиби 24 ёшли Омар Элавадйни мағлуб этди — 5:0.

Ўзбекистонлик боксчи 3 август куни чорак финалда Дания вакили, 2023 йилги Европа ўйинлари ва ёшлар ўртасидаги Европа чемпионати ғолиби 23 ёшли арман боксчи Николай Тертерян билан ярим финал йўлланмаси учун жанг қилади.