Президент қарори билан Матлуба Манапповна Қаҳҳорова Дин ишлари бўйича қўмита раисининг янги ўринбосари этиб тайинланди, дея хабар бермоқда қўмита матбуот хизмати.

Тайинлов 30 июль куни Сенат раиси Танзила Нарбаева ва президент маслаҳатчиси Музаффар Камилов иштирокидаги йиғилишда амалга оширилди.

Матлуба Қаҳҳорова шу пайтга қадар Халқаро ислом академиясида профессор бўлган.

У янги лавозимда 2019 йилдан буён фаолият кўрсатиб келаётган Дилбар Ғуломованинг ўрнини эгаллади. Ғуломова бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимдан озод қилинди.