Янги Samsung Galaxy Z Fold6, Z Fold6, Watch Ultra, Watch7, Buds3 серияси Galaxy AI қувватини янада кенгайтиради.Samsung Electronics бугун Galaxy Z Fold6, Galaxy Z Flip6, Galaxy Watch Ultra, Galaxy Watch7, Galaxy Buds3 серияларининг глобал мавжудлигини эълон қилди.

«Биз шу ой бошида Парижда энг сўнгги Galaxy қурилмаларимиз тақдим этилганидан сўнг истеъмолчиларнинг катта ҳаяжонланишини кўрдик. Galaxy AI кучини кўп қиррали йиғиладиган қурилмаларимизга интеграциялаш ҳамда уни экотизим портфелимизга кенгайтириш орқали биз сунъий интеллект салоҳиятини бутун дунё бўйлаб миллионлаб одамларнинг қўлига топширишга содиқлигимизни давом эттирмоқдамиз», — деди Samsung Electronics компанияси президенти ва Мобил тажриба бизнеси раҳбари ТМ Роҳ.

Galaxy Z Fold6 ва Flip6: янги ва кўп қиррали AI тажрибаси

Янги Galaxy Z Fold6 ва Flip6 алоқа, маҳсулдорлик ва ижодкорликни илгаригидек ривожлантирувчи ноёб шакл омилларидан фойдаланган ҳолда Galaxy AI`нинг навбатдаги чегарасини очди. Мулоқот ҳақида гап кетганда, тинглаш ёки таржимон билан суҳбатлашиш орқали бошқа тилда кимнидир осонгина тушуниб олинг, бу эса икки экранли ноёб қурилмадан максимал даражада фойдаланиш дегани ҳамдир. Ҳаракат вақтида «Тавсия этилган жавоблар» билан жавоб беринг, бу эса қурилмани очмасдан ҳам хабарларга мослаштирилган жавобларни тавсия асосида юбориш имконини беради. Бир неча оддий калит сўзлар асосида электрон почта хабарлари ва ижтимоий постларни яратувчи Composer ва янги PDF`ни устки таржима қилиш функциясини, шунингдек, аудио файлларни транскрипциялашни таклиф қилувчи Note Assist билан самарали бўлинг. Ижодкорлик Photo Assist ёрдамида кучаяди, AI томонидан бошқариладиган таҳрирлаш воситалари тўплами муаммосиз профессионал даражадаги контентни яратади. Бундан ташқари, энди Auto Zoom томонидан қўллаб-қувватланадиган FlexCam автоматик равишда қўлларсиз мукаммал селфи рамкасини яратади.

Galaxy Z Fold6 ва Flip6 энг ингичка ва енгил, шунингдек, Z сериясидаги энг чидамли қурилмалардир. Дисплей асосий экрандаги такомиллаштирилган қатламлар туфайли янгиланди, улар чидамлиликни таъминлабгина қолмай, қаталанадиган чизиқни сезиларли даражада яхшилайди ҳам. Galaxy Z Fold6 қўлга табиийроқ мос тушадиган янги қопқоқ экран нисбатини таклиф этади, Galaxy Z Flip6 эса флагман даражасидаги камера тажрибасини, батареянинг узоқроқ ишлаш муддатини ва иш фаолиятини максимал даражада ошириш учун тарихда биринчи марта буғ камерасини тақдим этади.

Кенгайтирилган Galaxy экотизими Galaxy AI билан қувватланган

Galaxy Watch туркумидаги энг янги қўшилган қурилмалар Samsung компаниясининг Galaxy AI орқали рақамли ва кундалик саломатликни яхшилашга қаратилган қарашларида марказий ўрин тутади. Galaxy Watch Ultra ва Galaxy Watch7 метаболик саломатликни яхшироқ тушуниш учун илк маротаба илғор гликациянинг якуний маҳсулотларини (AGEs, Advanced glycation end products) кузатиш имконини беради, икки частотали GPS тизими эса ҳар қандай ташқи муҳитдаги машғулотлар учун жойлашувни ҳар қачонгидан ҳам аниқроқ кўрсатиб боради.

Galaxy Buds3 серияси замонавий, аммо амалий услуб учун янги қиррали дизайнини таклиф этади ва Galaxy Buds3 Pro учун канал туридаги ва Buds3 учун очиқ туридаги услуб билан уларнинг хоҳишидан қатъи назар, ҳар кимга мос келадиган жуфтлик мавжуд. Ультра-юқори сифатли аудио ҳар бир товушнинг қирраларини ажойиб тарзда очиб беради, Супер кенг полосали қўнғироқ функцияси билан эса телефон қўнғироқлари шовқинли муҳитда ҳам бенуқсон сифатда эшитилиши мумкин.

Мавжудлиги

Galaxy Z Fold6, Galaxy Z Flip6, Galaxy Watch Ultra, Galaxy Watch7, Galaxy Buds3 серияси 24 июлдан бошлаб бутун дунё бўйлаб сотувга чиқарилди.

Galaxy Z Fold6 кумуш, пушти ва кўк рангда мавжуд. Galaxy Z Flip6, шунингдек, сариқ, кўк ва ялпиз рангларидан ташқари, кумуш рангда ҳам мавжуд.

Galaxy Watch Ultra 47 мм ўлчамдаги титан кулранг, титан оқ ҳамда титан кумуш рангларда мавжуд. Galaxy Watch7 икки ҳил ўлчамда — 40 ва 44 мм да мавжуд. 40 мм учун яшил ва крем ранглари ва 44 мм учун яшил ва кумуш ранглардан танлашингиз мумкин.

Батафсил маълумот учун қуйидагиларга мурожаат қилсангиз бўлади: Samsung Newsroom ёки Samsung.com.

Реклама ҳуқуқлари асосида.