1 августь куни Андижон вилояти Балиқчи туманида юк ва енгил машиналари ўртасида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди, дея хабар бермоқда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси.

Қайд этилишича, 61 ёшли ҳайдовчи Т.А. ўзининг Nexia 2 автомашинасини бошқариб кетаётиб асосий йўлдаги «Зил-130» юк автомашинасини ўтказиб юбормасдан, чап тарафга бурилиш учун унинг йўлига кескин чиққан.

Сўнгра юк машина ҳайдовчиси тормоз босишга улгурмасдан енгил машина билан тўқнашган. ЙТҲ оқибатида Nexia 2 ҳайдовчиси туман шифохонасида кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан вафот этган.

Ҳолат юзасидан терговга қадар дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.