Сиёсат

»дайжест"

Италия бош вазири Тошкентга қисқа муддатга тўхтаб ўтди

Италия бош вазири Жоржа Мелони расмий ташриф билан Хитойда бўлди ва қайтаётиб, Тошкентга қисқа муддатга тўхтаб ўтди. У билан Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари Бахтиёр Саидов учрашди.


Иқтисодиёт

»дайжест"

Ўзбекистонда автомобиллар учун метан ва пропан нархи ошди

Ўзбекистонда енгил автомобиллар учун метаннинг 1 августгача белгиланган 3750 сўм миқдоридаги чакана нарх чеклови тўхтатилди. Энди ёнилғи қуйиш шохобчалари нархни ўзлари белгилайди, у ўртача 200−500 сўмга кўтарилди. Пропан нархи кескин ошиб, икки ой ичида 44 фоизга юқорилади.


»дайжест"

Июль ойида дефляция 0,3% бўлди. Ўзбекистонда озиқ-овқат ва бошқа товарлар нархи қандай ўзгарди?

Июлда Ўзбекистонда сабзавот ва мевалар ҳамда деярли барча асосий озиқ-овқат маҳсулотлари (гўшт, сариёғ ва гуручдан ташқари) нархларининг мавсумий пасайиши фонида 0,28 фоизли дефляция қайд этилди. Йиллик инфляция 10,47% гача секинлашди. Дори-дармон, поезд ва самолёт чипталари, пропан нархи ошди.


»дайжест"

«Метан нархини бозор белгилайди» — бош вазир матбуот котиби

Бош вазир Абдулла Арипов йиғилишда метан нархини давлат томонидан тартибга солиш бекор қилинишини маълум қилди. Унинг матбуот котибига кўра, президент топшириғига билан, нон ва ғалла нархларини эркинлаштиришда бўлгани каби, бу соҳада ҳам нархларни рақобат асосида барқарорлаштириш чоралари кўрилади.


Жамият

»дайжест"

Қариндошлар ўртасидаги никоҳ — бу нега муаммо ва уни қандай ҳал қилиш мумкин?

Қариндошлар ўртасидаги никоҳ — инсоният тарихининг деярли барча давру давлатларига маълум, ҳозирда курраи заминнинг камида 10 фоиз аҳолиси ҳаётига тааллуқли бир феномен. «Газета.uz» чор-атрофимизда ҳануз учраб турувчи ушбу ҳодиса моҳияти ва оқибатларини ўрганишга ҳаракат қилди.


»дайжест"

Фото: «Жадидлар. Туркистонга мактублар» кўргазмасидан репортаж

Tashkent City Mall’да «Жадидлар. Туркистонга мактублар» номли мультимедиавий кўргазма очилди. Фотосуратлар, хатлар, видеолар, ҳужжатлар, овозли маълумотлардан иборат экспозиция 1922 йили Германияга ўқишга юборилган 73 нафар туркистонлик талаба ҳақида ҳикоя қилади.


»дайжест"

Афғонистоннинг Royal ичимлигида меъёрдан ортиқ бўёқ борлиги аниқланди

Афғонистонда ишлаб чиқарилган Royal анор шарбати таркибидаги E122 азорубин бўёғи меъёрдан ошиб кетган, деб хабар қилди Техник жиҳатдан тартибга солиш инспекцияси. Ушбу бўёқ болаларнинг фаоллиги ва диққатига салбий таъсир кўрсатиши мумкин.


»дайжест"

Тошкентда ЙПХ инспекторини машинасида судраган ҳайдовчи 15 суткага қамалди

Тошкентда ЙПХ инспекторини автомашинаси капотида судраган ҳайдовчи 15 суткага қамалди. У ходимнинг тўхташ ишорасига бўйсунмасдан ҳаракатни давом эттириб, бир неча қоидабузарликлар содир этган.


»дайжест"

Самарқандда Nexia уриб юбориши оқибатида эркак ва унинг 4 ёшли қизи ҳалок бўлди

Каттақўрғон туманида Nexia машинасининг маст ҳайдовчи велосипедда 4 ва 7 ёшли қизлари билан кетаётган йўловчини уриб юборди. Оқибатда ота ва кичик қиз воқеа жойида ҳалок бўлди, ҳайдовчи қамоққа олинди.


»дайжест"

Ташаббусли бюджетда кетма-кет ғолиб бўлган маҳаллалар кейинги икки мавсумда қатнашмайди

Ташаббусли бюджетда кетма-кет икки маротаба ғолиб деб топилган маҳаллалар (ташкилотлар) учун навбатдаги иккита мавсум доирасида лойиҳа киритиш имконияти чекланади. Овоз беришдан аввал 7 кунлик тарғибот босқичи ўтказилади. Овоз бериш босқичи 20 кундан 10 кунга қисқартирилди.


»дайжест"

Хорижий тил ўқитувчиларидан B2 сертификатини талаб қилиш муддати узайтирилди

Ўзбекистондаги умумий ўрта таълим муассасаларида ишлаётган хорижий тил ўқитувчиларидан камида B2 даражадаги тил сертификатини талаб қилиш муддати 2025−2026 ўқув йилига қадар узайтирилди. Унгача B2 сертификати бўлмаган ўқитувчилар билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинмайди.


»дайжест"

Пора билан ушланган Асака тумани прокурори ўринбосари 8,5 йилга қамалди

Асака тумани ички ишлар бўлими тергов бўлинмаси собиқ ходими ва туман прокурори ўринбосари 15 минг доллар пора билан ушланганди. Улар суд ҳукми билан 6 йил 1 ой ва 8 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум этилди.


»дайжест"

Андижонда ЙТҲ оқибатида 61 ёшли ҳайдовчи вафот этди

Балиқчи туманида юк машинаси билан тўқнашган Nexia 2 автомобилининг 61 ёшли ҳайдовчиси вафот этди.


»дайжест"

Қамчиқ довонида юк машинаси ва Matiz жарликка қулади. Қурбонлар бор

Қамчиқ довонида тормоздаги носозлик сабаб юк машинаси, Matiz ва Cobalt тўқнашди. Оқибатда уларнинг иккитаси жарликка қулади. Икки киши воқеа жойида ҳалок бўлди.


»дайжест"

Ўзбекистон аҳолиси 37,1 миллион кишидан ошди

2024 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистон аҳолиси 334 мингдан зиёдга кўпайиб, 37 миллион 134,2 минг кишини ташкил қилди. Ушбу олти ой давомида ўлим даражаси сўнгги 9 йилнинг биринчи олти ойлари, шу жумладан, пандемия даврига нисбатан энг юқори бўлди.


»дайжест"

Поездларнинг купе вагонлари чипталари нархидан кондиционер учун тўлов чиқариб ташланди

Ўзбекистонда поездларнинг купе вагони чипталари нархидан кондиционер учун тўлов чиқариб ташланди ва бу хизмат бепул бўлди, деб хабар қилди Рақобат қўмитаси. Агар йўловчиларда кондиционер ишламаётгани ҳақида далиллар бўлса, уларга компенсация тўланади.


»дайжест"

Тошкентдаги «Пахтакор» ва «Алишер Навоий» метро бекатларида янгиланган навигация пайдо бўлди

Тошкент метрополитенининг «Алишер Навоий» ва «Пахтакор» бекатларида янгиланган навигация элементлари: йўналишлар, бекатлар ва шаҳарга чиқиш белгилари ўрнатилди. Илк бор метрога кириш ва чиқишни рақамлаш жорий қилинди. «Газета.uz» фотомухбири Евгений Сорочин ер остидан суратлар олди.


Спорт

»дайжест"

Боксчи Шаҳрам Ғиёсов Мигель Паррани мағлуб этди, аммо ҳакам қарори туфайли ғалаба хавф остида қолди (видео)

Ўзбекистонлик профессионал боксчи Шаҳрам Ғиёсов АҚШда Мигель Парра устидан ғалаба қозонди. Еттинчи раундда Ғиёсов жигарга аниқ зарба берди, бироқ ҳакам буни камардан пастроққа берилган зарба деб ҳисоблади ва ундан очко олиб қўйди.


»дайжест"

Париждаги Олимпиаданинг 6-куни: Анна Пракатень ярим финалда, 2 боксчи чорак финалда ўйнайди

Париждаги Олимпия ўйинларининг 6-кунида академик эшкак эшувчи Анна Пракатень ярим финалда қатнашади. Дзюдочилар Музаффарбек Тўрабоев ва Ирисхон Қурбонбоева ўз юришини бошлайди. Боксчилардан Лазизбек Мулложонов ва Руслан Абдуллаев чорак, Сабина Бобоқулова ва Навбаҳор Ҳамидова 1/16 финалда беллашади.


»дайжест"

Музаффарбек Тўрабоев — Олимпиада бронза медали совриндори

Ўзбекистонлик дзюдочи Музаффарбек Тўрабоев (-100 кг) Париж-2024 Олимпиадасининг бронза медалини қўлга киритди.


Бизни ўқиётганингиз учун раҳмат!