Ўзбекистонлик боксчи Шаҳрам Ғиёсов 1 август куни АҚШда бўлиб ўтган бокс шоуси доирасида профессионал рингдаги 16-ғалабасини қўлга киритди.

31 ёшли ўзбекистонлик (16−0, 9 КО) ярим ўрта вазн тоифасида мексикалик Мигель Паррага (22−5−1, 14 КО) қарши рингга кўтарилди.

Еттинчи раунддаёқ Ғиёсов рақибининг жигарига аниқ зарба берди, шундан сўнг рақиб бирмунча вақтдан сўнг ўзига келди, шунга қарамай, жанг ажратилганидек 10 раунд давом этди. Бироқ ҳакам Дэвид Соливен нокдаунни қайд этиш ўрнига Ғиёсов гўёки камардан пастроққа зарба берганини билдириб, унга бир балл жарима солди. Ёзувларда зарба жигарга тўғри келиб тушганини кўриш мумкин, буни шарҳловчилар ҳам қайд этди.

Умуман олганда, Ғиёсов устунлик қилди ва рақибига босим ўтказди, бироқ ҳакамлар қарори турлича бўлди: 95−94 — Парра фойдасига, 95−94 ва 96−93 — Ғиёсов фойдасига. Якунда ўзбекистонлик спортчи ғалаба қозонди.

Бухоро вилоятида туғилган боксчи ярим ўрта вазн тоифасида WBA рейтингида биринчи ўринни эгаллаб турибди, ушбу ташкилотнинг амалдаги чемпиони — литвалик Эймантас Станёнис (15−0, 9 КО), суперчемпион — америкалик Теренс Кроуфорд (40−0, 31 КО).

Жанг видеоси

Mover.uz сайтида кўриш