Ўзбекистонлик дзюдочи Музаффарбек Тўрабоев 1 август куни ўз натижаларига кўра Париж-2024 Олимпиадасининг бронза медалини қўлга киритди.

Дзюдо бўйича 2022 йилги жаҳон чемпиони, шунингдек, 100 килограммгача бўлган вазн тоифасида 2023 йилги Осиё ўйинлари ва 2024 йилги Осиё чемпионати совриндори 1/8 финалда Қозоғистон вакили Нурлихон Шарханни мағлуб этди.

Дастлаб ўзбекистонлик дзюдочи «ваза-ари» усулини амалга оширган бўлса, рақиб унга қарши техникани ишга солди. Аммо Тўрабоев якунда рақибини иппон баҳоси билан мағлуб этди

Ўзбекистонлик дзюдочи чорак финалда голландиялик Майкл Коррелга ҳеч қандай имконият қолдирмаганди. У иккита деярли бир хил техникани амалга ошириб, якунда иппон билан ҳисобни очди — 1:0 (видео).

Ярим финалда у амалдаги жаҳон чемпиони, 2023 йилги Европа чемпиони, жаҳон ва Европа чемпионатларининг кўп карра ғолиби озарбайжонлик Зелим Коцоевга қарши татамига чиқди.

Рақиблар 2023 йилнинг февралида Парижда бўлиб ўтган «Катта дубулға» турнирида тўқнаш келган, ўшанда озарбайжонлик спортчи ғалаба қозонганди (10:1). Бу сафар тенг курашда рақиб мағлуб бўлди.

Тўрабоев бронза учун жангда икки карра жаҳон чемпиони, асли грузиялик бўлган Испания шарафини ҳимоя қилаётган дзюдочи Николоз Шеразадишвилини мағлуб этди (10:0). Музаффарбек ғалабани кўзёшлар билан нишонлади ва мураббийга миннатдорчилик билдирди.

Мазкур бронза медали ортидан Ўзбекистон терма жамоаси медаллар жамғариш бўйича жадвалда 22-ўринга кўтарилиб олди.

Фото

дзюдо, музаффарбек тўрабоев, олимпиада 2024, олимпиада о'йинлари 2024, париж 2024

Сурат муаллифи: Анвар Илёсов / МОҚ.