31 июль куни Қамчиқ довонининг Тошкент-Водий йўналишида 3 та машина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси маълум қилди.

ЙТҲ соат 16:14 да А-373 автомобиль йўлида юз берган. Юк машинаси ҳайдовчиси тормоз ишламай қолиши оқибатида бошқарувни йўқотиб, йўл ўртасидаги бетон тўсиқни бузиб ўтган ва қарама-қарши йўналишдаги Matiz ва Cobalt автомобиллари билан тўқнашган.

Оқибатда юк машинаси ва Matiz йўл четидаги жарликка қулаган. Тўқнашувда икки киши воқеа жойида ҳалок бўлган. ФВВ ходимлари махсус техникалар ёрдамида транспорт воситаларини олиб чиққан.