Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларида Ўзбекистон делегацияси ҳисобига яна бир бронза медали ёзилди: мазкур медалга дзюдочи Алишер Юсупов муаллифлик қилди.

+100 кг вазн тоифасида иштирок этган спортчи бронза медали учун кечган беллашувда япониялик Татсуро Саитони мағлуб этди.

Юсупов мазкур Олимпия ўйинларидаги иштирокини муваффақиятли бошлаб, словакиялик Мариус Физелни енгган ва чорак финалга чиққанди. Аммо у тожикистонлик Темур Раҳимов билан кечган баҳсда имкониятни бой берди.

25 ёшли дзюдочи сўнгги икки йилдан бери жаҳон чемпионатининг 3-ўрнини эгаллаб келаётганди.

Шу тариқа, Ўзбекистон делегацияси ҳисобидаги медаллар ҳозирча 1 та олтин ва 2 та бронзани ташкил этмоқда. Аввалроқ Музаффарбек Тўрабоев учинчи ўринни, Диёра Келдиёрова эса Олимпиада чемпионлигини қўлга киритганди.

Видео

Фото

алишер юсупов, дзюдо

алишер юсупов, дзюдо

алишер юсупов, дзюдо

алишер юсупов, дзюдо

алишер юсупов, дзюдо