Самарқанд шаҳрида 13−18 август кунлари Janub Shamoli аёллар фильмлари фестивали бўлиб ўтади. Тадбир Ўзбекистоннинг турли вилоятларидан келган қизларни бирлаштирган Maqaal феминистик тадқиқот гуруҳи томонидан ташкил этилди.

Фестивалда Глобал Жануб режиссёрларининг асарлари намойиш этилади. У «аёллар нуқтаи назари»га эга фильмларга асосланган бўлиб, унда аёллар «эркаклар ҳукмронлик қиладиган Ғарб киноси ўрнатган» анъанавий меъёрларга қарши ўз ҳикояларини айтиб беради.

Барча фильмлар асл тилда ўзбек ва инглизча субтитрлар билан намойиш этилади. Кўргазмалар ўтказиладиган асосий жой Art Station by Silk Road University галереяси бўлади. Қўшимча тадбирлар, жумладан, маҳорат дарслари ва маърузалар онлайн ёки шаҳарда ўтказилади.

Дастур

Art station ҳудуди

  • 13 август, 19:00 — A Magical Substance Flows into Me, Жумана Манна, Фаластин, 2016 йил (66 мин).
  • 14 август, 16:00, 19:00 — Олмаотадаги Qyzqaras Film Festival 2024 кинофестивалининг 9 та қисқа метражли ҳужжатли фильмлари намойиши. Муаллифлари — марказий осиёлик режиссёрлар.
  • 15 август, 19:00 — Forgetting Vietnam, Трин Т. Минҳп, Вьетнам, 2015 йил (90 дақиқа).
  • 16 август, 16:00 — Марказий Осиёнинг DAVRA жамоаси фильмлари намойиши.
  • 16 август, 19:00 — Ever Since I Knew Myself, Мака Гогаладзе, Грузия, 2024 йил (85 дақиқа).
  • 17 август, 19:00 — «Миневиссаме», Ники Коҳандел. Намойишдан сўнг муаллиф билан суҳбат бўлиб ўтади.
  • 18 август, 17:00 — Ники Коҳандел билан шаҳарга саёҳат ва муаллифлик воркшопи.

Деярли барча фильмлар Maqaal веб-сайтида онлайн тарзда намойиш этилади.

Бошқа манзиллар

  • 15 август, 16:00 — Самарқанд бўйлаб сайр.
  • 17 август, 16:00 Mentalitet жамияти манзилида — A Night of Knowing Nothing, Паял Кападиа, Ҳиндистон, 2021 йил (97 дақиқа).

Онлайн

  • 18 август, 15:00 — Лора Малвей: Qyzqaras билан маъруза ва муҳокама.

Кириш бепул.

Instagram: @maqaal.collective

Сайт: maqaalcollective.com