Сиёсат

дайжест

Қашқадарёдаги 4 та туман ҳокимлари қонунга зид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилган — Рақобат қўмитаси

Нишон, Шаҳрисабз, Ғузор ва Муборак туманлари ҳокимлари 19 та ҳолатда қонунга зид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилгани аниқланди. Ҳужжатлар товар ёки молия бозорида рақобатни чеклашга ҳамда истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини камситилишига олиб келиши мумкин деб топилган.


Иқтисодиёт

дайжест

ССП раҳбари электромобиллар импортига бож жорий этилишини «100 фоиз» қўллаб-қувватлади. Иқтисодчилар бунга қарши

Савдо-саноат палатаси раҳбари Даврон Ваҳобов электромобиллар импортига бож жорий этиш таклифини қўллаб-қувватлади. Унинг айтишича, автомобиль саноатини қўллаб-қувватлаш малакали кадрлар шаклланишини таъминлайди. Иқтисодчилар эса бошқа мамлакатлар йўл қўйган хатоларни такрорламасликка чақирди.


дайжест

Июнда Ўзбекистон олтин харид қилиш бўйича дунёда етакчилардан бирига айланди

Июнь ойи якунига кўра, Ўзбекистон Марказий банки Ҳиндистон билан биргаликда дунёда олтиннинг асосий икки харидоридан бирига айланди.


Жамият

дайжест

Дам олиш кунлари ҳаво қуруқ ва кам булутли бўлади

Шанба, якшанба кунлари Ўзбекистон бўйича қуруқ ва асосан кам булутли об-ҳаво сақланиб туради. Ҳарорат кундузи +34…+39, жанубда ва чўл ҳудудларда +40…+42 даражагача бўлади. Тоғолди ва тоғли жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин.


дайжест

Бухоро вилоятида кучсиз зилзила содир бўлди

Бухоро вилояти Ғиждувон туманида 2 балли ер силкиниши қайд этилди. Унинг кучи қўшни Навоий вилоятидаги айрим ҳудудларда ҳам сезилди.


дайжест

Урганч аэропорти 5 августдан фаолиятини тиклайди

Урганч аэропорти 5 августдан фаолиятини тиклайди. Учиш-қўниш йўлагини капитал таъмирлаш белгиланган муддатдан олдин якунланди.


дайжест

Тошкентда 107,2 млрд сўмга 20 та ерусти пиёдалар ўтиш жойини қуриш режалаштирилмоқда

Тошкентда 107,2 млрд сўмга 20 та ерусти пиёдалар ўтиш жойини қуриш режалаштирилмоқда. Пойтахт депутатлари иш бошлаш учун 53,6 млрд сўм ажратишни маъқуллади. Ўтиш жойлари манзиллари кўрсатилмаган ва шу сабабли жамоатчилик ва экспертлар қарорнинг асослилигига хавотир билдирмоқда.


дайжест

Тошкент ва Наманганда Қирғизистондан олиб ўтилган кучли таъсир қилувчи дори воситалари мусодара қилинди

Тошкент ва Наманган шаҳарларида Қирғизистондан контрабанда йўли билан олиб келинган кучли таъсир қилувчи дори воситалари сақлаган ва савдоси билан шуғулланган шахслар қўлга олинди. Дори воситалари эса мусодара қилинди.


дайжест

Дам олиш кунлари Тошкентда қаерларга бориш мумкин? (3−4 август)

Blackpink гуруҳи концерти ҳақидаги фильм ва бошқа яна олтита премьера, «Тепло» маҳаллий брендлар ярмаркаси, «Жадидлар. Туркистонга мактублар» кўргазмаси ва дам олиш кунларидаги бошқа тадбирлар — Afisha.uz жамланмасида.


дайжест

Самарқандда 1,1 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган тадбиркор аниқланди

Булунғур туманидаги ғишт ишлаб чиқариш заводи 1 млрд 109 млн сўмлик 1 млн 286 минг кВт/соат электр энергиясидан ноқонуний фойдалангани аниқланди. Корхона мансабдор шахсларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди.


дайжест

Андижонда тотализаторда ютқазган 28 ёшли аёл ўзини сувга ташлаб, вафот этди

Асака туманида 28 ёшли аёл ўзини сувга ташлаб, вафот этди. У ўлимидан олдин онлайн ўйинларда «11 млн сўм қарзга киргани ва охирги чора ўлим» эканини айтиб, овозли хабар қолдирган.


дайжест

100 йил аввал Германияга ўқишга кетган туркистонлик талабалар нималар ҳақида хат ёзган?

«Оврупо ва Амриқога ўқувчилар юборишимиз лозим», «Халқимизни қандай бўлса ҳам ёруғлиққа чиқориш ниятидаман», «Туркистон бутунлик истайди». Бу — 1922 йилда Германияга ўқишга кетган туркистонликларнинг хатларидан иқтибослар. «Газета.uz» хатларнинг айримларини муштарийлар эътиборига ҳавола қилади.


дайжест

Тошкентдаги Шевченко кўчаси реконструкциясида ёш дарахт қўпорилди, бошқаларининг илдизларига зарар етди

«Газета.uz» нашрига ўқувчидан Тошкентдаги Тарас Шевченко кўчаси реконструкциясида дарахт илдизи қўпорилгани ҳақида хабар келиб тушди. Видеодан кўриниб турибдики, баъзи жойларда экскаватор ковши ерни дарахт танасига яқин жойдан чопган. Эковазирликка кўра, экоинспекция ходимлари ҳолатни ўрганмоқда.


дайжест

Чироқчи ҳокими фуқарога тарсаки туширди, вилҳокимлик у жазога тортилганини айтди

Қашқадарё ҳокимлиги Чироқчи тумани ҳокими Файзулла Юсупов фуқарога тарсаки туширгани акс этган видеога муносабат билдирди — у «интизомий жазога тортилган» ва «қатъий огоҳлантирилган». Тайинловига бир йил ҳам тўлмаган ҳоким бундан аввал ҳам топшириқлар ижросидаги камчиликлари учун ҳайфсан олганди.


Маданият

дайжест

Самарқандда Аёллар фильмлари фестивали бўлиб ўтади

13−18 август кунлари Самарқанд шаҳрида Глобал Жануб аёл режиссёрлари кинофестивали бўлиб ўтади. Унда Марказий Осиё, Фаластин, Вьетнам, Грузия ва Ҳиндистон муаллифларининг ҳужжатли ва экспериментал қисқа метражли ва бадиий фильмлари намойиш этилади. Дастурда мастер-класслар ва маърузалар ҳам мавжуд.


Спорт

дайжест

Олимпиаданинг олтинчи куни: Ўзбекистон учун дзюдода бронза, боксда эса мағлубият

Олимпиаданинг олтинчи кунида Музаффарбек Тўрабоев бронза медалини қўлга киритган бўлса, боксчи Навбаҳор Ҳамидова чорак финалга чиқди. Эшкак эшувчи Анна Пракатень финалга чиқа олмади. Боксчилар Сабина Бобоқулова ва Руслан Абдуллаев, шунингдек, дзюдочи Ирисхон Қурбонбоева мусобақадан чиқиб кетди.


дайжест

Париж-2024: 7-кунда енгил атлетикачилар баҳсга киришади, 3 нафар боксчи чорак финалда жанг қилади

Париж Олимпиадасининг 7-кунида боксчилар Баҳодир Жалолов, Ҳасанбой Дўсматов ва Тўрабек Ҳабибуллаев чорак финал жангини ўтказади. Енгил атлетикачи Шарифа Давронова ва Сафина Садуллаева ўз иштирокини бошлайди. Сўнгги дзюдочи Алишер Юсупов эса яккалик баҳсларининг саралаш босқичида қатнашади.


дайжест

Дзюдочи Алишер Юсупов Олимпиадада бронза медалини қўлга киритди

Дзюдочи Алишер Юсупов бронза медали учун кечган беллашувда япониялик Татсуро Саитони мағлуб этди. Шундай қилиб, Ўзбекистон делегацияси ҳисобида барчаси дзюдочилар томонидан қўлга киритилган 1 та олтин ва 2 та бронза медали мавжуд.


Жаҳон

дайжест

Россия ва Ғарб кенг кўламли маҳбуслар алмашинувини амалга оширди. Нималар маълум?

Анқарада Россия ва Ғарб давлатлари (АҚШ, Германия, Польша, Словения ва Норвегия) ўртасида сиёсатчи, журналист, қатор мухолифатчилар ва бошқалардан иборат маҳбуслар алмашинуви бўлди. Жами 26 киши: 10 киши Россияга, 13 киши Германияга, 3 киши АҚШга юборилди. Батафсил.


дайжест

Туркияда Instagram блокланди

Туркия расмийлари кутилмаганда Instagram`га киришни блоклади. Регулятор блокировканинг сабаблари ва муддатини айтмади. Мамлакатда ушбу платформанинг 50 миллиондан ортиқ фойдаланувчиси бор.


Бизни ўқиётганингиз учун раҳмат!