Самарқанд вилоятида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган корхона аниқланди, дея хабар қилди Энергетика вазирлиги.

Қайд этилишича, «Ўзенергоинспекция» Самарқанд вилояти ҳудудий бошқармаси ва Бош прокуратура ҳузуридаги департамент билан ҳамкорликда назорат тадбири ўтказилган. Унда Булунғур туманидаги «Э.Г.Д.» МЧЖ мансабдор шахслари жамиятга қарашли ғишт ишлаб чиқариш заводидаги ҳисобга олиш ускунасига ток трансформатори коэффицентини ўзгартириш йўли билан ташқари таъсир кўрсатиб, 1 млрд 109 млн сўмлик 1 млн 286 минг кВт соат электр энергиясини ўғирлаган.

Ҳолат юзасидан «Э.Г.Д.» МЧЖ мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси 4-қисми «а» банди (Жуда кўп миқдорда ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи шахс процессуал тартибда ушланган.